Сайловда сенсация: Кетмонов ЎзЛиДеПни қонун бузганликда айблади

22 декабрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши якшанба кунги парламент сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган брифинг ўтказган, унда партия Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмоновнинг сўзга чиққан.

Кетмонов Ўзбекистон Либерал-демократик партиясини сайловолди тарғиботда қонунларни бузганликда айблади:

“Айтиш жоизки, биз ўз олдимизга катта вазифалар қўйган эдик ва уларга эришиш йўлида қонун талабларига риоя этган ҳолда тарғибот ишларини олиб бордик. Лекин бошқа айрим сиёсий партиялар фаолиятида сайловнинг қонунийлик ва адолатлилик каби асосий тамойилларига тўлиқ риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилди. Хусусан, ЎзЛиДеП тарғибот-ташвиқот жараёнларида қонунни четлаб ўтган ҳоллар кўзга ташланди”.

Аммо Кемоновнинг бундай қонунбузарликлар учун ЎзЛиДеПга нисбатан бирор қонуний чора кўрилишини талаб этгани ёки этмагани маълум эмас. Аксинча, ХДП раҳбарининг фикрича, партиянинг сайловда янада юқори ўрин эгаллай олмаганига сабаб, мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланмаслик бўлган.

“Шундан келиб чиқиб, 2015 йилнинг 4 январь куни бўлиб ўтадиган такрорий сайловларга қаттиқ тайёрланиб, кўпроқ ўрин олиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз”, – деди расмий мухолифат парияси раҳбари Кетмонов.

Бўлишинг: