“Форбс” Алишер Усмоновни йил тадбиркори дея топди

usmanov“Форбс” журнали россияда фаолият юритувчи ўзбек тадбиркор Алишер Усмоновни 2014 йилнинг энг яхши тадбиркори деб топди.

Нашрнинг қайд этишича, Усмоновнинг АҚШдаги Apple ва Facebook компаниялари акцияларини сотиб, Хитойдаги Alibaba компанияси акцияларини кўпайтиргани муваффақиятли бўлган. Ўтган ойда Алишер Усмоновнинг Alibaba компаниясига ётқазилган инвестициялари 500 фоиздан ортиқ даромад келтиргани хабар қилинган эди.

Бундай номинация берилишига бошқа бир сабаб шуки, “Форбс” журнал таҳририяти Алишер Усмоновнинг хайрия фаолиятини ҳам инобатга олган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик миллиардер Алишер Усмонов 4 декабрь куни Нью-Йоркдаги Christie’s кимошди савдосида Уотсоннинг Нобель медалини 4,76 миллион долларга сотиб олган ва уни ўз отасини ҳаётдан олиб кетган саратонни даволаш усулларини излаш билан шуғулланган олимга қайтариб беришини маълум қилган эди. Ўз навбатида, америкалик биолог савдодан олинган 4,1 миллион долларни (қолган қисми кимошди савдоси уйига берилади) ўқув муассасаларига хайрия сифатида ишлатишини билдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Г. Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп ...

Эълон: “мулкдор” сайти ишга таклиф қилади

Журналист сифатида креатив ғояларингизни амалга оширишни истайсизми? Универсал журналистика орқали даромад топишничи? Агар жавобингиз “Ҳа” бўлса мазкур эълон сиз учун. ...

 қирғизистон перезиденти сооронбай жээнбеков мол-мулклари  ҳақида ҳисобот берди

Қирғизистон Президент Сооронбай Жээнбеков 2017-йили 890 минг 994 сом ишлаб топган. Бу ҳақида унинг декларациясида кўрсатилган.   Бу маълумотни Қирғизистондаги махаллий ...