Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти билан жиноий жазо ижроси бўйича 2006 йил 30 июнда Минск шаҳрида имзоланган битимни бекор қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Ташқи ишлар вазирлигига мазкур қарор ҳақида тегишли хабар бериш ҳақида кўрсатма берган.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда Ўзбекистон давлатлараро жамиятнинг фаолияти самарадорлигига шубҳа қилгани сабаб, Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзоликни тўхтатган эди.
2014 йил 10 октябрда Минск шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари аъзолари Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг тугатилиши тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйишган эди ва 2015 йил 1 январдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕразЭС)нинг иш бошлаши муносабати билан мазкур жамият фаолияти тўхтатилмоқда.