Қирғизистон вазирлар маҳкамаси мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕвразЭС) қўшилиши ҳақидаги шартнома лойиҳасини кўриб чиқишни кейинга қолдирди, дея хабар берди ҳукумат матбуот хизматига таяниб «Сегодня.ua».
Шунга қарамай, бош вазир Жомарт Ўтарбоев сўзларига кўра, мамлакатнинг интеграциявий бирлашувга кириши ҳақидаги музокаралар давом этмоқда. У стратегик ҳужжатнинг тайёр эмаслиги сабабларига аниқлик киритмади.
Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига кириши ҳақидаги шартнома 23 декабрь куни Москвада имзоланиши режалаштирилмоқда.