Расмий ҳисобларга кўра, Россияда 22 декабрь кунгача инфляция нисбати 10%га чиққан. Бу рақам йил бошида Россия иқтисодий тараққиёт вазирлигининг билдирган прогнозидан ортгани қайд этилди.
Россия давлат статистика қўмитасининг (Росстат) 22 декабрь кунги чоп этган билдиришига кўра, 16—22 декабрь орасидаги инфляция нисбати 0,9% га ортган, бу рақам бир ҳафта олдинги рақамдан икки баробар юқоридир. Декабрь бошидан буён инфляция нисбати 1,7% ни ташкил этган.
Росстатга кўра, ўтган ҳафта мобайнида қимматлашган озиқ-овқат махлусотлари орасида биринчи ўринда шакар (7,5%), сўнгра гуруч, тухум (3-3,5%), мол гўшти, яхлатилган балиқ, писта ёғи, ун, пишлоқ ва макарон махсулотлари (1,3-2%) келади.
Сабзавот-мева махсулотларидаги қимматчилик ўртача 5,2% ни ташкил қилган, жумладан, карам — 11%, помидор ва бодринг — 7,8% ва 7,4%.
Бензин 0,5%га арзонлаган, дизел ёқилги нархи эса ўзгаришсиз қолган.
mulkdor.com