Coca-Cola компанияси сўнгги 15 йилдаги энг оммавий штат қисқартиришга киришади. Яқин кунларда дунёдаги шўбалари бўйича 2000 га яқин ходимининг жавобини беради.
The Wall Street Journal нашрининг билдиришича, истеъфолар асосан Истанбул, Лондон, Гонконг, Мехико ва Атланта шўбаларида амалга оширилади.
Бу истеъфоларнинг сабаби – Coca-Cola сарф харажатларини 3 млрд долларга камайтириш бўлиб, бу ҳақда компания раҳбарияти шу йилнинг октябрь ойида эълон қилган. Маълумки, компания даромадлари 2014 йилнинг учинчи чорагида 14%га тушиб кетган эди.
Бундан ташқари, компания яна бошқа бир қатор қатъий чекловлар ҳам қўяди: шефлар лимузинларни тарк этиб, оддий таксига кечишга мажбур бўлади, корпоратив зиёфатлар каби чиқимли тадбирлар ҳам бекор қилинади.
Аввалроқ хабар берилгани каби, Coca-Cola нинг 2014 йилнинг илк уч чорагидаги тоза даромади 2,11 млрд долларни ташкил этган эди (кирим 11,98 млрд доллар). Ўтган йилги кўрсаткич 12 млрд доллар бўлган. Бундан ташқари Coca-Cola Ғазо секторида ўз шўбасини таъсис этиши кутилган эди.
mulkdor.com