Самарқандлик тадбиркор кокос пўстлоғида қулупнай етиштирмоқда

klubnika-kokosЖомбойлик тадбиркор Равшан Равшанов Жанубий Корея технологиялари асосида замонавий иссиқхона мажмуаси қуриб, у ерда қулупнай етиштирмоқда.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, қишнинг айни қорли-қировли кунларида ички бозорга 30 тоннагача қулупнай етказиб бериш мўлжалланяпти.

“Умумий қиймати 350 минг АҚШ долларилик инвестиция ҳисобига амалга оширилган мазкур лойиҳа “KUTeC” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилди, – дейди Р. Равшанов. – Қизиғи шундаки, иссиқхонада қулупнай етиштириш жараёнида тупроқдан фойдаланилмайди. Кўчатлар Шри-Ланкадан махсус келтирилган кокос пўстлоғига экилади”.

Жанубий кореялик агроном Сон Ун Сокнинг айтишича, бундай усул кўчатнинг озиқланишини яхшилайди. Ниҳоллар махсус тайёрланган витаминли озуқалар билан тўйинтирилган сувдан, томчилатиш йўли орқали суғорилади. Бу усул ёрдамида қулупнайдан 2-2,5 ойда ҳосил олиш мумкин. Қолаверса, ушбу экин ҳосилга кириши учун иссиқхона ҳарорати 5 даражадан юқори бўлса, кифоя.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон сингапурчалик бўлолмайдими?

Ўзбекистонда ҳалигача газ ва чироқ муаммоси бор, кўчаларимиз сувга тўлган ёки чиқиндихонага айланган. Бир пайтлар Сингапур шундай хароб аҳволда эди. Аммо ҳозир у дунёнинг энг ...

Ўзбекистон қозоғистон билан биргаликда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Инновацион ривожланиш вазирлигида “E-Line Kazakhstan” компанияси билан ҳамкорликда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида вазир ўринбосари Ойбек Норинбоев ва ...

Польшанинг solaris автобус ширкати ўзбекистон бозорига кўз тикмоқда

Польшанинг Solaris Bus & Coach S.A. компанияси Ўзбекистон бозорига жамоат транспортларини етказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Мазкур компаниянинг делегацияси шу ҳафтада ...