Жаҳон энергетика самарадорлиги рейтингида Ўзбекистон 78-ўринда

78Жаҳон иқтисодий форуми экспертлар гуруҳи билан ҳамкорликда Global Energy Architecture Performance Index Report 2015 (Энергетика тизими функционаллиги индекси)ни эълон қилди. Унда мамлакатлар энергетика тизимининг иқтисодий ривожланищ, экология ва хавфсизлик учун қанчалик самарадор эканига баҳо берилган.

Ўзбекистон ушбу рўйхатда 125 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Тожикистонга – 49, Қозоғистонга – 58, Қирғизистонга – 87, Туркманистонга эса 93-ўрин насиб этди.

Рўйхатнинг илк учлиги Швейцария, Норвегия ва Францияга, охирги учлик эса Танзания, Мўғулистон ва Яманга муносиб кўрилган.

Экспертлар рўйхатни тузишда энергетика бевосита таъсир кўрсатадиган учта асосий соҳа – иқтисодий ривожланиш, экологик вазият, энергетикадан фойдаланиш имконияти ва хавфсизлик соҳаси бўйича 16та кўрсаткичга эътибор қаратишган.

Рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин (инглиз тилида).

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин валюталар курсини кўчаларда кўрсатишни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин банкларга кўчаларда валюта алмаштириш курсларини кўрсатувчи таблолар ўрнатишни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат Россия расмий ...

“boeing” қийин вазиятда

Корпорация 300дан зиёд самолётини эксплуатациядан чиқариши керак. “Вести.ру”нинг қайд этишича, Эфиопияда содир бўлган авиаҳалокат сабабли жаҳондаги кўплаб авиакомпаниялар ...

Халқ таълими вазири ҳам ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинмаслиги ҳақида ваъда берди

  Фото муаллифлик ҳуқуқиBBCUZBEK Мажбурий меҳнат борасида kun.uz нашри билан суҳбатда ўқитувчиларни ўз ҳуқуқи бузилишига йўл қўйиб беришда айблаган Халқ таълими вазири ...