Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари 2019 йилда 3,4 миллиард долларга етади

uzmilitaryStrategic Defense Intelligence консалтинг фирмаси “Ўзбекистон ҳарбий-саноат мажмуаси келажаги – бозорнинг жозибадорлиги, рақобатбардошлилик ва 2019 йилгача бўлган прогнозлар” ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисобот тижорий бўлиб, соҳанинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилади ва прогноз кўрсаткичларини илова қилади.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2010-2014 йиллар давомида Ўзбекистон ҳарбий-саноат мажмуаси харажатлари 1,4 миллиард доллардан 2,2 миллиард долларгача ўсиб, ўсиш суръати 11,65 фоизни ташкил этган.

Консалтинг фирмаси Ўзбекистон 2015 йилда ҳарбий-саноат мажмуаси учун 2,4 миллиард доллар миқдорида харажат қилишини тахмин қилмоқда.

Экспертларнинг прогнозларига кўра, 2019 йилга бориб ушбу кўрсаткич йилига 3,4 миллиард долларга етади, йиллик ўсиш суръати эса 9,48 фоизга тенг бўлади.

Бўлишинг: