Жаҳон бозорида нефть нархи сўнгги 5 йилдаги энг паст даражага тушиши оқибатида Россия рублининг кескин қадрсизланиши кузатилмоқда.
Доллар курси 5 январь кунги савдо очилишида 58,95 рублни ташкил этган бўлса (аввалги кундан 2, 95 рублга қимматроқ), евро 71,80 рублга тенг бўлган (аввалги кунгидан 3,2 рублга кўп). Икки валютали саватдаги нарх 3,06 рублга ошиб, 64,76 рублни ташкил этган.
Таҳлилчилар ушбу ҳолатни нефть нархининг пасайиши билан боғламоқда. Лондон биржасида Брент маркали нефтнинг бир баррели 55,54 долларгача тушгани қайд этилган. Шунингдек, бу евро курси пасайишига ҳам олиб келаётгани таъкидланган.