Нархлар беқарорлигининг шартномаларга таъсири

тангаАҳдлашув битими тузилгандан сўнг кутилмаганда юз берадиган тасодифий ўзгаришлар жуда кўп. Шубҳасиз, гоҳо бу ўзгаришлар икки аҳдлашувчи томон ўз ҳисоботларини белгилашган мувозанат (баланс)га катта таъсир ўтказмай қўймайди. Мисол учун: Икки томон ўртасида узоқ муддат ичида қуриб битказиладиган каттакон бинони барпо қилиш учун келишув имзоланди, дейлик. Томонлар бир метр масофа баҳоси масалан ўн сўм бўлишига ҳам келишишди. Бироқ уруш бошланиб қимматчилик сабаб бўлиб метр баҳоси юз сўмга кўтарилиб кетса, ўз-ўзидан бу мажбуриятни амалга ошириш малол келиб қолади. Ёки бирон кимса кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари – гўшт, сут, тухум, пишлоқ кабилардан бир йил мобайнида келишилган нархда касалхонага юбориб туриш учун шартнома имзолаган бўлсаю тўсатдан шаҳарда очарчилик ёки тўфон (сув тошқини) содир бўлса ва нархлар келишув имзоланган кундагидан бир неча бор ошиб кетса.

Ислом ҳуқуқшунослик жамиятининг уламолари мазҳаблар имомларининг сўзларини ва бу масалага тегишли далилларни кўриб чиқишди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар совуқ, чигиртка ёки ҳашорат каби балолар оқибатида экинларга етадиган офатларда шундай ҳукм қилишган: Дарахтда турган ҳолида сотилган меваларнинг пулидан кўрилган зарарнинг қийматига тенг келадиган миқдорни туширади (бекор қилади) ва агар зарар бутун экинни вайрон қилган бўлса ҳақ тўлаш ҳам бутунлай бекор бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг муборак бир ҳадисларида: «Зарар бериш ҳам йўқ, (икки томонлама ўзаро) зарарланиш ҳам йўқ», деб марҳамат қилганлар. Айрим ҳолларда бир сабабга кўра юз берган оғир машаққат ўзидан ана шу оғирликни олиб ташлайдиган фавқулодда тадбир ўтказишни талаб этади.

Ислом ҳуқуқшунослик жамияти қуйидагаларга қарор қилди:

1) Амалга оширилиши кечикадиган шартномалар (масалан, четдан олиб келинадиган моллар учун ёки бино қуриш учун тузиладиган шартномалар) бўйича агар ушбу шартнома имзолангандан сўнг кутилмаган сабабларга кўра шартнома тузилган даврдаги ҳолатлар бутун шарт-шароитларни ва нархларни ўзгартириб ташлагудек даражада ўзгариб кетса ва бунинг оқибатида шартнома мажбуриятини бажариш нархларнинг беқарорлиги туфайли бир томонга катта миқдорда зарар келтирадиган бўлса ва бу нарса мажбурият юклатилган киши томонидан лоқайдлик ёки камчилик натижасида содир бўлмаган бўлса қози талабга биноан шартномачи учун келадиган зарарнинг миқдорини иккала шартномачига тақсимлаб берадиган суратда ҳақларга ва шартнома мажбуриятларига ўзгартириш киритиши мумкин ёки ҳали амалга оширилмаган шартномаларни бекор қилиши ҳам мумкин. Бу эса ҳақдор кишига адолатли тарзда товон тўлаш билан бўлади. Яъни келишувнинг бекор қилиниши туфайли ҳақдор кишига етадиган зарардан маъқул (оқилона белгиланган) қисмни тўлаш билан бўлади. Мақсад- мажбуриятчига қаттиқ зарар етказмаган ҳолда шартномачи томонлар ўртасида адолатни ўрнатиш. Ҳукм чиқарувчи қози эса бу мувозанатларнинг барчасида мутахассис кишиларнинг кўрсатмаларига таянган ҳолда иш олиб боради.

2) Шунингдек, қози агар содир бўлган сабаб қисқа вақт ичида завол топиши кутилса ва бу муҳлат ичида ҳақдор киши кўп ҳам зарар кўрмайдиган бўлса мажбуриятчини озгина муддат тўхтатиб туриши ҳам мумкин. Албатта, ислом ҳуқуқшунослик жамияти мажлисининг бу фикри шариат асосларига суянгандир. Мақсад – шартнома тузувчи томонларнинг ўртасида ўрнатиш вожиб бўлган адолатни амалга ошириш ва ундаги чорасиз бўлган сабабга кўра шартномачилардан бирига етадиган катта зарарни бартараф қилиш. Албатта, бу ечим шариат қоидаларига, умумий мақсадларига ҳамда адолатига яқинроқдир.Бу гаплар бошқа бир гапга,яъни: «Келишув бу – шартномачиларнинг ўрталаридаги тутган йўллари. Келишувга эса иттифоқ қилиб бўлинган. Албатта, зарар ҳам фойдага қараб бўлади», деб айтган сўзимизга зид келмайди. Чунки битимларда мақсадлар ва маъноларга қараб баҳо берилади, лафзларга қараб эмас. Бинобарин, келишувда белгиланган нарсаларнинг ўзини эътиборга олиб, катта зарарни ҳам, тўсатдан содир бўладиган оғир машаққатни ҳам эсдан чиқариш ярамайди.

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Иъламул Муваққиъийн» деб номланган китобларида айтадилар: «Аллоҳ таъоло еру осмонларни қоим қилиб турган адолат бирла ўз пайғамбарларини ер юзига элчи қилиб жўнатди ва китобларини нозил қилди. Бас, адолатдан зулмга ва енгилликдан унинг аксига олиб чиқадиган ҳар бир иш Аллоҳнинг шариатидан эмасдир. қаерда адолатнинг далиллари зоҳир бўлса, бас, ўша ерда Аллоҳнинг шариати ва буйруғи бўлади».

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф ...

Қирғизистонда “йакин инкар” диний ҳаракатининг 9 аъзоси суд қилинди

Ўш шаҳар суди 9 кишини "Йакин Инкар" ноқонуний диний ташкилотини ташкил этиш ва фаолиятида қатнашишда айбдор деб топиб, уларга 3 йилдан 4 йилгача муддатга озодликдан маҳрум ...

Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан халқ таълими вазирлиги ва дин ишлари бўйича қўмитасининг фикри

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) ...