Британияда интернетга уланишдаги янги восита – қўйлар

sheepБританиянинг Ланкастер университети олимлари симсиз интернетни қишлоқ жойларда ҳам татбиқ этиш йўлини топишди.
Улар 171,5 минг фунт стерлинг грант олишди ва ўз лойиҳаларини Конуи графлигида амалда қўллашмоқчи. Ушбу графликда кўплаб фермер хўжаликлари жойлашган бўлиб, улар тезкор интернетга уланиш имкониятига эга эмаслар.
Профессор Гордон Блейр раҳбарлигида олимларнинг лойиҳаларига кўра, қўйларнинг бўйнига Wi-Fi сигналларини узатувчи ва қабул қилувчи махсус қурилмалар ўрнатилган бўйинбоғлар тақилади. Мазкур йўл билан қишлоқ жойларида симсиз интернетга уланиш муаммоси бартараф этилади.
Бундан ташқари, олимлар қўйларнинг бўйнига Wi-Fi узатгичлари билан бирга сув ва ҳаво ҳолатини кузатувчи қурилмаларни ҳам ўрнатишмоқчи. Бу эса экологларга атроф-муҳит ҳолати ҳақида реал вақтда маълумот йиғиш имконини беради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сармоядорлар учун ўзбекистон жозибасини йўқотдими?

Ҳокимиятнинг манбаси ва эгаси халқ бўлган демократик давлатларда хавфсизлик ва эркинлик ўртасидаги мувозанат доимо баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келган.  Хавфсизлик ва ...

Зоминда 136 миллион евролик цемент заводи қурилади

Жиззах вилоятнинг Зомин туманида йирик қувватли завод ва корхоналар ташкил этиш бўйича амалий ишга киришилган. Даштобод шаҳарчасида узоқ йиллар бўш ётган 40 гектар ерда барпо ...

«қазақстан халық банкі» forbes рейтингидан жой олди

«Қазақстан Халық Банкі» акциядорлик жамияти Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунёнинг энг йирик компаниялари йиллик рейтингидан ўрин олди. Қозоғистон банки ушбу ...