Рим папаси: Ҳар бир дин ҳурматга лойиқ!

rim-papasiРим Папаси Франциск Филиппинга сафари асносида Парижда бўлиб ўтган террорчилик ва унга нисбатан Ғарб матбуоти ҳамда жамоасининг муносабати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

  The Wall Street Journal нашри мазкур фикрлар ҳақида ёзар экан, Рим Папаси Парижда инсонларни худо номи билан ўлдирилишини қоралади. Шунингдек, бир динни ўзга дин вакиллари (ёки динсизлар) томонидан беҳурмат қилиниши ҳақоратланган томоннинг кескин муносабат билдиришига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

“Ҳар бир инсон нафақат эркин сўзлашга балки, сўзлаганда масъулиятни хис этиши лозим. Ҳар бир дин ўзига хос қадр-қимматга эга. Ҳеч ким унга қарши кескин муносабатда бўлмаслиги лозим. Агар кимдир менинг онам ҳақида ёмон гапирса, у мендан зарба кутиши табиий. Бу кутилган натижа. Кўплаб одамлар бошқа динлар ҳақида салбий фикрлар айтиб, улар устидан кулмоқда. Бунинг натижаси онаси ҳақорат қилинган воқеа якуни каби эканлигини унутмоқда”, – дейди Рим Папаси.

Шу билан бирга хориж манбаларида, Рим Папаси француз журналининг янги чиққан сони ҳақидаги фикр билдириб, ҳар бир дин ҳурматга лойиқ экани ҳамда сўз эркинлиги каби диний эркинлик ҳам инсониятнинг энг асосий ҳуқуқларидан ҳисобланашини таъкидлаб ўтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда рамазон ойи 24 апрелда бошланади

2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда. Ўзбекистон ...

Огоҳ бўлсак, одамлар, ёхуд гувоҳнинг хикояси

Ҳаётда кўплаб муаммоларимиз бефарқлигимиздан бошланади. Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳри буюм бозори олдида йўналиш машиналари тураргоҳида  икки йигит каттиқ тортишарди. ...

Тошкент шаҳрига раҳимберди домла раҳмонов бош имом-хатиб бўлди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, ...