Ўзбек-қирғиз чегарасида отишма

Ўзбек-қирғиз чегарасида отишма

18 январь куни Қирғизистондаги Олабуқа чегара отрядининг “Кўксерек” чегара заставасида отишма содир бўлган. Уч нафар ўзбекистонлик Олабуқа туманининг Ажек деган жойида овчилик билан шуғулланиб юриб, Қирғизистон ҳудудига ноқонуний ўтиб кетган.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабарномасида айтилишича, “Ўзбекистон фуқаролари чегара нарядининг қуролни топшириб, таслим бўлиш талабига бўйсунмаган, бунинг ўрнига чегарачиларга қарата ўт очганлар. Жавоб ўқи билан овчилардан бири ярадор қилинган. Қолган икки овчи воқеа жойидан қочишга уринган пайтда Ўзбекистон ҳудудидаги чегара чизиғи олдида ўзбек чегара наряди томонидан қўлга олинган”.

Қирғиз чегарачилари ярадор ўзбекистонликка тиббий ёрдам кўрсатилгани  айтилади. Ўзбек чегарачилари эса мазкур воқеа юзасидан ҳали бирор расмий маълумот бермаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Атамбаев: “қирғизистон – инвесторлар учун мутлақо ишончли мамлакат”

11 март куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Босния ва Герцеговина, Дания, Кипр Республикаси, Бруней, Фижи, Уммон, Индонезия, Чехия ва Аргентинанинг янги тайинлнган ...

Евроосиё иқтисодий иттифоқи иш бошлади

2015 йил 1 январдан эътиборан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ) ҳақидаги шартнома кучга кирди. Иттифоққа биринчи бўлиб Беларусь раислик қилади. ЕИИни тузиш ҳақидаги ...

Туркманистон илк сунъий йўлдошини учирди

Американинг Флорида штатидаги Канаверал космодромидан Falcon 9 ракетаси биринчи туркман сунъий йўлдоши ТуркменАлем 52.0Ени (TurkmenSat-1) фазога олиб чиққан. Ракета сешанба ...