Бизнес режанинг анъанавий кўриниши

Бизнес режанинг анъанавий кўриниши

I. Титул варақ. Бунда лойиҳанинг тасаввур эта олишга асос бўладиган маълумот берилади ҳамда у қуйидаги қисмларни ўзида акс эттиради:
– Фирманинг тўлиқ номи;
– Мулкдорлар ҳақида маълумот;
– Таклиф этилаётган лойиҳанинг қисқача характеристикаси;
– Лойиҳа баҳоси;

II. Кириш қисми ёки резюме. Бу бўлимнинг мақсади инвесторни жалб қила оладиган таклифни бериш ҳисобланади.

III. Иш ҳолатининг таҳлили. Бу бўлим қуйидагиларни таҳлил этади:
– келаси даврдаги сотув динамикаси ва унинг ошиб бориш прогнози;
– нарх шаклланишининг тенденцияси (баҳо даражаси ва унинг динамикааси);
– рақобатчиларнинг ҳар томонлама характеристикалари;
харидорлар характеристикаси;
– истиқболли бозор имкониятларини аниқлаш.

IV. Лойиҳанинг моҳияти. Бу бўлимда лойиҳанинг асосий ғояси кўрсатилиб, қуйидагиларга кенгроқ тўхталиб ўтилади:
– Тадбиркорлар ўз олдига қуйган асосий мақсадлар (янги ишни ташкил қилиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги бозорларга чиқиш, бозордаги улушларни кенгайтириш);
– Салоҳиятли талабни ўрганиш;
– Ишлаб чиқариш манбаининг тўлиқ тавсилоти;
– Ишлаб чиқариш жараёни, лицензия ва товар ҳимояси;
– Фирманинг характеристикаси;
– Лойиҳанинг умумий баҳоси.

V. Маркетинг режаси. Маркетинг режаси товарни бозорга қай тартибда олиб киришдан иборат бўлиб, унда баҳо сиёсати, бозор сегментлари кабилар чуқур таҳлил этилади.

VI. Ишлаб чиқариш режаси. Ушбу бўлим ишлаб чиқариш жараёнида амалга ошириладиган барча масалаларни чуқур изоҳ этади ҳамда қуйидаги ҳолатларга кенг эътибор қаратади:
– Ишлаб чиқариш қуввати;
– Барча технологик жараён;
– Маркетинг тадқиқотларига асосланган ҳолда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини белгилаш;
– Жиҳозлар ҳолатини яхшилаш;
– Ишлаб чиқаришни хом-ашё ва материаллар билан таъминлаш;
– Иш ҳақи тўловларини ҳисоблаш;
– Ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда маҳсулот таннархини ҳисоблаш;
– Ишлаб чиқариш майдонларининг таъминланганлигини текшириб чиқиш.

VII. Ташкилий режа. Ушбу бўлим инвесторга фирма ҳақида тўлиқроқ маълумот беради. Бўлимга қуйидаги маълумотлар киритилиши лозим:
– Фирманинг ҳақ-ҳуқуқлари;
– Акциядорлар ҳақида маълумот, асосий фонд миқдори, оддий ва имтиёзли акциялар миқдори;
– Бошқарув органи, ишчи-ходимлар, уларнинг лавозимлари ва мажбуриятлари, иш ҳақи ва рағбатлар ҳақида маълумот;
– Фирманинг ташкилий тузилмаси, бўлим ва бошқармаларнинг вазифалари ҳамда уларнинг фаолияти устидан ўрнатилган назорат.

VIII. Рискларни баҳолаш. Ушбу бўлим бозор шароитида катта аҳамият касб этиб, рискларни камайтиришда инвестор, кредитор ҳамда ҳамкорларнинг ишончли муносабатлари асосий ўрин тутади. Бўлим олдинга қўйилган мақсадларга эришишда амалга оширилган риск таҳлилидан иборат бўлади.

IX. Молиявий режа ва стратегия. Молиявий режанинг мақсади фаолият самарадорлигини аниқлашдан иборат. Умумий кўринишда бўлим ўзида қуйидагиларни мужассамлаштиради:
– Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот;
– Пул тушумлари баланси;
– Актив ва пассивларнинг баланс прогнози;
– Зарар келтирмаслик таҳлили;
– Молиялаштириш стратегияси.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400