Биржа фаолияти механизми

birjaЖахон амалиётида, мамлакат қонунчилигига боғлиқ ҳолда, фонд биржалари турли хил ташкилий-ҳуқуқий асосларда ташкил этилган. Энг кўп тарқалган турларидан бири бу-акционерлик усулида ташкил этилган биржалардир. Улар ўз бошқарув органларига эга.

Ўзбекистонда биржанинг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва тугатилиши “Биржа ва биржа фаолияти” (29.08.2001й) ва “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги қонунлар билан амалга оширилади.

Биржалар уюшмаларга бирлашиши, ассоциация ва бошқа ташкилотларга ўз фаолиятини ривожлантириш ва бошқа муоммоларни ҳал қилиш мақсадида аъзо бўлишлари мумкин. Биржа савдоларида рақобатни йўқотиш ва кучсизлантириш мақсадида биржаларнинг бирлашиши қонун билан тақиқланади. Биржа ташкилот билан боғлиқ ва биржа савдолари орқали тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир. Биржалар тўғридан-тўғри савдони ва воситачилик фаолиятини амалга оширмайдилар.

Биржалар ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти билан боғлиқ корхона ва ташкилотлар, шунингдек биржада брокерлик жойига эга бўлган фирмаларга инвестиция киритиш, уларнинг пай (улуш)ларини сотиб олиш ва уларнинг таъсисчилари бўлишга ҳақли эмас.

Биржалар биржа савдоларини самарадорлигини оширишга ва биржа инфраструктурасини ташкил қилувчи корхоналарнинг таъсисчилари бўлишлари мумкин (консалтинг, реклама ва ҳоказо).

Биржа бошқаруви унинг Низоми асосида амалга оширилади. Биржа мустақил равишда ўз тузилиши ва бошқарув шакллари, усулларини танлайди.

Биржа биржа савдоларига боғлиқ қоидаларни ишлаб чиқиши ва уларни бажарилишини барча биржа қатнашчиларидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Биржа қуйидаги мажбуриятларга эга:

– Биржа савдоларини амалга оширишга шароитлар яратиш;

– Биржа операцияларини тартибга солиш;

– Товар талаб ва таклифини ҳисобга олган ҳолда нархлар котировкасини амалга ошириш;

– Биржа аъзолари ва қатнашчиларига турли биржа хизматларини кўрсатиш;

– Доимий (ҳафтасига бир мартадан кам эмас) нархлар ўзгариши ва индекслари, савдо вақти, товарлар, шартнома хажми ва бошқа кўрсаткичларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишлари зарур.

Биржа аъзолари юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, улар биржа устав капиталига турли бадаллар тўлайдилар.

Биржа фаолиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардир:

– Биржа товарлари бозорини ташкил қилиш;

– Эркин шаклланувчи бозор нархлари;

– Савдолар ўтишининг оммавийлиги;

– Биржа шартномаларини эркин тарзда қоидалар асосида ўтказиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш;

– Товар нархлари котировкасини белгилаш ва ушбу маълумотларни эълон қилиш;

– Антимонопол қонунчилигига риоя қилиш.

Биржа аъзолари иштирокчилари бўлиб биржа аъзолари, биржа воситачилари ва биржа мижозлари ҳисобланади.

Биржа аъзолари, брокерлик жойига эга бўлмаса, брокерлик фирмалари билан шартнома асосида биржа савдоларида қатнашадилар.

Биржа фаолиятида воситачилик биржа воситачилари-брокерлар ва диллерлар, брокерлик ва диллерлик фирмалари томонидан амалга оширилади.

Биржа иштирокчисининг талабига биноан биржа савдосида реализация қилинган товарларнинг сифати текширилиши мумкин.Биржа қонунда белгиланган тартибда буҳгалтерия ҳисоби ва тезкор ҳисобларни ўз фаолиятларидан амалга оширади ва статистик маълумотларни ҳисоблайди.

Қимматли қоғозлар, валюта, кўчмас мулк ва интелектуал товарлар бўйича савдолар биржа фаолиятида лицензия асосида амалга оширилади.

Биржа фаолиятига лицензия бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ввзирлар Махкамаси томонидан амалга оширилади. Бу тартиб Вазирлар Махкамасининг 4.02.2003 йилдаги №60 қарори билан белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси давлат Мулки Қўмитаси биржа фаолиятини тартибга солувчи давлат органи бўлиб ҳисобланади (валюта биржалари бундан мустасно).

Биржа фаолияти солиқ назорати Ўзбекистон Республикаси корхона, ташкилот ва муассасаларнинг солиқ қонунчилиги асосида амалга оширилади.

Биржа фаолиятига лицензия берувчи ва уларни рўйхатдан ўтказувчи давлат органлари уларни биржа қонунчилигида кўзда тутилган тартибларга риоя қилаётганини назорат қилади.

Биржалар белгиланган тартибда ва қонунда кўзда тутилган тартибда лицензия олгандан кейин халқаро иқтисодий фаолиятни амалга ошириши мумкин. Биржа савдоларида қўйиладиган экспорт ва импорт товарлари биржа воситачилари орқали амалга оширилади.

Қонунга хилоф бўлмаган барча биржа шартномалари давлат томонидан кафолатланади. Давлат бошқарув органлари қонунда кўзда тутилмаган ҳолларда биржа ва унинг қатнашчилари фаолиятига аралаша олмайдилар.

Фонд биржалари фаолияти бошқа биржалар фаолиятидан бироз фарқланади.

Биржа Низомида ва ички меъёрий хужжатларда қуйидагилар белгиланади:

– Биржа биносида биржа шартномаларини тузиш тартиби, савдо ўтказиш санаси ва жойи;

– Шартномаларни рўйхатга олиш тартиби ва маълумотларни биржа савдолари қатнашчиларига етказиш;

– Биржа котировкасига берилган қимматли қоғозлар хақидаги маълумотларни эълон қилиш;

– Фонд биржасида қимматли қоғозларни савдога қўйиш ва савдодан чиқариш қоидалари.

– Биржа хизматлари учун биржа йиғимларини йиғиш;

– Биржа аъзолари орасидаги низоларни ҳал қилиш, биржа низомига зид бўлган харажатлар учун жарималар ундириш тартиби.

3.2.1. Биржа битимлари турлари

Қимматли қоғозлар устидан бўладиган битимлар деганда-қимматли қоғозлар билан бўладиган операция қатнашчилари, қимматли қоғозлар эгалари, уларнинг эгалик ҳуқуқи тугатилиши ва бошқа шахсларга ўтиши натижасида юзага келадиган муносабатлар тушунилади.Биржа битимининг ўзига хос ҳусусиятлари, уларнинг маълум кун ва вақтда биржада ўтказилиш, объект бўлиб қимматли қоғоз ҳисобланиши, ушбу қимматли қоғозларнинг биржада котировкага қўйилганлиги ва биржада айланишидир. Бундан ташқари битим биржа маклери томонидан амалга оширилиши ва у томонидан биржанинг рўйхат китобига қайд қилиниши ҳамда маклерлик имзоси билан расмийлаштирилиши керак.

Битим шартлари эълон қилинмайди, фақат товар номи, миқдори, нархи, унинг бажарилиш жойи ва муддати кўрсатилади.

Биржа битимлари маклер воситачилигида ёки биржанинг маҳсус воситачиси орқали амалга оширилади, улар биржа савдоларини ташкил қилади ва котировкаларни эълон қиладилар.

1-касса битимлари 2,3 (айрим ҳолларда 7) кун ичида амалга оширилиши лозим бўлган қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимлар, бу усул биржа савдолари хажмининг асосий қисмини эгаллайди

2-тезкор битимлар, улар мураккаб тузилишга эга. Уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:

1) Ҳисобга олиш вақтига кўра:

Ой ўртасида тўланадиган битимлар;

Ой охирида тўланадиган битимлар.

2) Шартлар механизмига кўра:

а) Мустаҳкам (оддий) битимлар, бу битимлар шартномада кўрсатилган муддатда қатий белгиланган нархларда бажарилади. Унда савдо хажми, курси ва бажарилиш муддати кўрсатилади. Бу битимлар курслар фарқи бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда қатнашчилардан бири бошқасига битим тузилган ва хақиқий вақтдаги курслар орасидаги фарқни тўлайди;

б) фьючерс битимлари, булар оддий битимлардан фарқли равишда қўшимча аъзоликларга эга, яъни

– Стандарт хажми ва қимматли қоғозларни етказиш муддати;

– Ишончли қимматли қоғозларни иштироки;

Кўп харидор ва сотувчилар ҳисобига юқори ликвидлик даражаси ва биржа ҳисоблаш палатаси иштироки.

в) шартли битимлар, бунда иштирокчилардан бири битимни бажаришни ўз бўйнига олади ёки бажаришдан воз кечади (опцион). Опционнинг қуйидаги турлари фарқланади:

Харидор опциони (call option)-тўловчига олдиндан келишилган нархларда қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки воз кечишга ҳуқуқ беради;

Сотувчи опцион (put option)-қимматли қоғозни сотиш ёки битимдан воз кечишга ҳуқуқ беради.

Биржа опционларини тугатиш муддати 2 йилдан ошмайди.

г) мақсадли битимлар, курсдаги фарқларни олиш мақсадида маълум муддатга тузилади.

 3.2.2. Листинг ва делистинг жараёни

Листинг – бу қимматли қоғозларни фонд биржаси котировкасига тушишини назорат қилиш жараёнидир. Котировка деганда қуйидаги мақсадларни кўзловчи биржа котировка комиссияси тушунилади:

– Эмитент фирманинг молиявий ҳолати билан танишиб чиқилгандан кейин қимматли қоғозларни фонд биржаси савдоларига қўйиш;

– Қимматли қоғозлар курсини аниқлаш, эълон қилиш ва биржа хужжатларида рўйхатга олиш.

– Биржанинг қимматли қоғозларга ва уларнинг эмитентига бўлган талабларига кўра листинг ва қайта кўрилувчи листингларга ажратилади. Қайта кўрилувчи листинг листинг жараёнига тайёрлаш босқичи ҳисобланади. Листинг ва қайта кўрилувчи листинг жараёнларини ўтказиш эмитент банкротликка учраган ҳолда инвестор ва биржа қатнашчиларини ҳимоялаш бўлиб ҳисобланади.

Листинг жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

– Эмитент ёки мутахассис ҳисобланмиш эмитент ишонган шахс томонидан қимматли қоғозларни листингини ўтказишга ариза;

– Фонд биржаси билан текширув ўтказиш баҳоси ҳақида шартнома;

– Қимматли қоғоз эмитенти томонидан текширув учун зарур маълумотлар, бухгалтерия баланси ва ҳисоботи, таъсис хужжатларини тақдим қилиш;

– Қимматли қоғозларнинг хажми ва айланиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда текширув ўтказиш; эмитент фаолияти рентабеллиги, ликвидлик коэффициенти, устав капитали ўзгариши даражаси ва хоказолар;

– Текширув натижаларини ҳисобга олиб, қимматли қоғозларни савдога қўйиш ва қайтариш.

Листинг жараёнидан ўтган қимматли қоғозлар , яъни биржанинг минимал шартларини қаноатлантирадиган қимматли қоғозлар биржанинг котировка хужжатига ёзилади.

Қисман ўтказиладиган листинг жараёнидан ўтган қимматли қоғозлар, яъни у ёки бу кўрсаткичи ўтган қимматли қоғозлар қайта ўтказиладиган листинг рўйхатига ёзилади ва улар фонд биржасида айланади. Биржа бу қимматли қоғозларнинг қонунийлиги ва ишончлилигига мажбурият олмайди.

Листинг комиссиясидан ўтган қимматли қоғозлар котировка комиссиясига, унинг биржада биринчи айланишидаги қийматини аниқлашга ўтказилади.

Котировка комиссияси қимматли қоғознинг ликвидлиги, унга бўлган талаб ва инвесторлар қизиқишини баҳолайди.

Делистинг – қимматли қоғозларнинг биржа рўйхатидан чиқариш. Бу жараён биржада қуйидаги ҳолларда қўлланилади, яъни:

– Эмитент банкрот деб эълон қилинса ёки унинг молиявий ҳолати сўнгги кварталларда бухгалтерия баланси ва ҳисоботи асосида қониқарсиз деб баҳоланса;

– Қимматли қоғозларни оммавий тарқатиш масштаби қисқарса ёки қимматли қоғозлар биржа листинг талабларига жавоб бермай қолса;

– Эмитент йиллик (чораклик) фаолияти натижаларини шартномада кўрсатилган муддатда тақдим этмаса, қимматли қоғозлар листинг шартини бажармаса;

– Эмитент ўз аризасига кўра қимматли қоғозни биржа листинг рўйхатидан чиқаришни сўраса.

Шуни таъкидлаш зарурки, хозирги дунё биржаларида иккиламчи биржа бозорлари ривожланмоқда, бунда қимматли қоғозлар листинг жараёнидан ўтмайди. Лекин бунда инвесторнинг таваккалчилиги жуда юқоридир.

3.2.3. Биржа савдолари ва қимматли қоғозлар котировкаси

Фонд биржаларида савдолар сессия тарзида амалга оширилади. Бунда биржада бир вақтнинг қзида барча турдаги қимматли қоғозлар савдоси амалга оширилади. Тартиб бўйича махсус сессиялар ўтказилади, бу савдода: тижорат банклари акциялари, бошқа акционерлик жамиятлари акциялари, облигациялар ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар сотилади.

Савдо бошлангунча қимматли қоғозлар курслари аниқ бўлади. Котировка комиссияси қимматли қоғозларнинг бирламчи курсини эълон қилади, кейин савдо жараёни шаклланади ва у қуйидаги усулларда амалга оширилади:

– Гурухли, кун давомида сотиш ва сотиб олишга аризалар йиғилади;

– Узлуксиз, узлуксиз равишда аризалар солиштирилади ва улар мос келса куннинг исталган вақтида битим тузилади.

– Биржада савдолар аукцион (кимошди савдоси) шаклида амалга оширилади.

Талаб ва таклифнинг кичик хажмида оддий аукцион шаклланади, яъни харидор (харидор аукциони) ёки сотувчи (сотувчи аукциони). Оддий аукцион инглизча аукцион шаклида, яъни нархларнинг секин-аста кўтариб бориши шаклида, ёки голландча аукцион, яъни юқори нархнинг секин-аста пасайиб бориш шаклида шаклланиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон марказий банки юз минг сўмлик банкнотани муомалага чиқарилишини расман эълон қилди

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.  Йирик номиналдаги банкнота ...

Миб ва бошқа «орган»ларга тушаётган тўловларнинг катта қисми давлат бюджетига тушмаслиги тўғрими?

Ўзбекистон республикаси Бюджет кодексининг 50-моддасига асосан давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар орқали шаклланиши қатъий ...

Сапарбай жубаев: ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини ўзи танлаши керак

Асли ўзбекистонлик, 2006 йилга қадар Ўзбекистондаги давлат ташкилотларида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган, айни пайтда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400