Россия фаррошларсиз қолди

Рубль қадрсизланди – ўзбеклар, қирғизлар ва тожиклар ғойиб бўлди: қора ишларни бошқа ҳеч ким бажаришни истамайди, дея ёзади Италиянинг La Repubblica нашри.

Нашрнинг қайд этишича, муҳожирлар келганларидан кўра тезроқ қайтишмоқда. Собиқ совет республикаларидан келган 1 миллиондан ортиқ (балки ундан ҳам кўпроқ) муҳожир икки ҳафтанинг ичида Россия ҳудудидан ғойиб бўлди, қолганлари эса кетишга ҳозирланмоқда. Бундан ҳатто россияликларнинг ўзи ҳам хавотирлана бошлаган.

Москваликлар қўққисдан йўлкаларни ҳеч ким вақтида супирмаётганини, томларни тонналаб қордан тозаламаётганини сезиб қолди. Иқтисодий жиҳатдан ночорроқ Санкт-Петербургда аҳвол бундан ҳам оғирроқ. Мэрия одамлардан қорга қарши мустақил равишда, ўз кучлари билан курашишни сўради, ушбу сўровга жавобан эса бундай вазиятларга мутлақо тайёр бўлмаган фуқаролар томонидан сўкишлар ва ҳақоратлар ёғилди.

“Бу ҳали бошланиши. Муҳожирларнинг кетиши қурилишларни, дўконлар, ресторанлар, кичик ишлаб чиқаришларни тўхтатиб қўяди ва инқирозни бошидан кечираётган иқтисодиётга янада кўпроқ зарар етказади. Сабаблар кўп. Албатта, хорижлик фуқаролар ҳаракатини қийинлаштирган ва “рус тилини идеал даражада билиш”ни талаб қилувчи қонунларнинг ҳам таъсири бор. Лекин рублнинг қадрсизланиши ҳал қилувчи роль ўйнади”, – дея ёзади La Repubblica

Ҳеч бир рус рози бўлмайдиган кулгили маош – ўртача 4 минг рублга Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ёки Белоруссия ва Украинанинг қашшоқ қишлоқларидан келганлар ишлаб келган. Бу пул ўрта асрларга хос яшаш шароитларга, полициянинг сурбет таъқиби, лоқайд одамлар, иш берувчининг муносабатига чидаш учун жуда-жуда камлик қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«андижон-ўш» йўналишида қатновлар йўлга қўйилди

Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари намунаси ўлароқ “Андижон-Ўш“ йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ...

44 ёшили фуқаро қувасой устахонасида бочкани пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлиб вафот этган

2019 йил 14 август куни соат 15:20ларда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри Гулистон МФЙда яшаган 44 ёшли Ф.М. уйи олдида жойлашган устахонада дизель ёқилғиси сақлаш учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400