Исломий радикализмга ҳисса қўшаётган режимлар

central-asiaБўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи (The International Crisis Group) Марказий Осиё давлатлари Исломий Давлат жангариларидан келаётган таҳдид ва минтақада “радикализмнинг кучаяётгани”га қарши барқарор ва мувофиқлаштирилган стратегия ишлаб чиқиши керак, демоқда.

20 январь куни эълон қилинган “Сурия чақирмоқда: Марказий Осиёда радикаллашув”, номли ҳисоботда айтилишича, 2000-4000 нафар марказий-осиёлик Исломий Давлат назоратидаги ҳудудларга кетиб қолган ёхуд бу экстремист гуруҳи мақсадларини қўллаб-қувватламоқда.

Бўҳронлар гуруҳи хулосаларига кўра, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистонда ҳокимият тизимларининг коррупциялашгани исломий радикаллашув муаммосини ҳал қилиш имкониятлари жуда чекланган. Аксинча бу режимлар фуқаровий эркинликларни бостириш ва репрессияларни кучайтириш орқали радикаллашувга ҳисса қўшмоқда.

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи бу давлатлар ҳукуматларини хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ошириш ҳамда динга оид қонунларни либераллаштириш ва ёшларга кенгроқ иқтисодий имкониятларни яратишга чақирди.

Ҳисоботнинг тўлиқ матнини ушбу линкдан юклаб олиш мумкин: http://www.crisisgroup.org/~/media/Files/asia/central-asia/b072-syria-calling-radicalisation-in-central-asia.pdf

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳаж зиёрати нархи қанча?

Бугун "Дўмбиробод" масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нарҳи 45 000 000 сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни ...

Қарши шаҳридаги метан «заправка»ларда газ нархи 400 сўмга ошди

Қарши шаҳридаги метан «заправка»ларнинг кўпчилиги ҳафта бошидан бошлаб 2 кун давомида умуман ишламади. Ишлаганларида ҳам турна қатор навбатлар юзага келганди. 27 февраль ...

Эврил турон: мустақиллик қаҳрамони (давоми)

              38    ТАХТИ ҚОРАЧИ ДОВОНИ “Қорачору Чингиз амакиваччалардир. Мамлакат олишда қўлдош  эрурлар. Қорачар нўён салтанатга сидқидилдан хизмат қилган ва аркони давлат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400