2015 йилда «Марказий Осиё баҳори» бўлиши мумкин – «КоммерсантЪ»

arab-springРоссиянинг «Коммерсантъ» нашри 2015 йилда нималар кутаётгани борасида бир қатор экспертлар билан суҳбат ўтказган.
Собиқ БМТ вакили Сержио Дуартенинг фикрича, Украина инқирози туфайли ядро қуролига эга давлатлар бўлган Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви 2015 йилда бутун дунё учун энг хатарли тенденция саналади. Бундан ташқари, террорчилик гуруҳларининг ялпи қирғин қуролларни қўлга киритиш хавфи ҳам мавжуд бўлиб, бу дунё миқиёсидаги вазиятни бутунлай издан чиқариш мумкин.

Марказиё Осиёдаги вазиятга фикр билдирган «Билим карвони» нодавлат илмий-таълим муассасаси директори Фарход Толиповнинг сўзларига кўра, 2014 йил Марказий Осиё давлатлари учун унчалик қувонарли кечмади. Ўзбекистонда парламент ва президент сайловларига тайёргарлик амалга оширилди. Ушбу тадбирлардан сўнг мамлакатда янги сиёсий жараёнлар бошланади. Бу эса бутун Марказий Осиё хавфсизлигига таъсир қилиш мумкин.

Хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро кучлар асосий контингентининг Афғонистондан чиқарилиши ва янги президент Ашраф Ғанининг ҳокимият тепасига келиши ҳозирча унчалик аниқ бўлмаган ҳарбий-сиёсий вазиятни юзага келтирди. Бу эса Марказий Осиё давлатларининг хавотирига сабаб бўлмоқда. Минтақа ичидаги 2015 йил учун кун тартиби Евроосиё иттифоқининг институтлашишига боғлиқ. Ушбу институтлашув минтақа ичидаги кескин муаммоларни ҳал қилиш учун Марказий Осиё давлатлари интеграциясига бўлган эҳтиёж ҳақидаги мунозараларни деярли музлатиб қўйди.

Ўз навбатида «Коммерсантъ» нашри суҳбатлашган экспертлардан яна бирининг сўзларига кўра, «Ироқ ва Шом Ислом Давлати» (ИШИД) томнидан Ироқ ва Суриянинг каттагина ҳудудининг эгаллаб олиниши ва «Ислом давлати»нинг тузилиши ўтган йилда Яқин Шарқ учун асосий воқеа бўлди.

«2015 йилда мавжуд минтақавий ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги энг катта муаммо шиалар ва суннийлар, хусусан радикал салафийлар ўртасидаги қарама-қаршилик бўлади. «Ислом давлати» сарҳадларини кенгайтиришда, шу жумладан араб ярим ороли томонга ҳам силжишда давом этмоқда. ИД таркибида жанг қилаётган ҳорижий жиҳодчилар ўз давлатларида, хусусан Ғарбда ҳам пайдо бўлишлари мумкин», – дейди у.

«Афғонистонда вазиятнинг кескинлашуви ва минтақанинг бир қатор собиқ совет режимларини ағдарувчи «Марказий Осиё баҳори» бошланишини ҳам истисно қилмаслик лозим», – деб ҳисоблайди эксперт.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400