Беҳбудий ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма Тошкентда очилди

BehbudiЎзбекистон Миллий кутубхонасининг “Ўзбекистон” ўқув залида ХХ аср ўзбек адабиёти, матбуоти, маданиятининг атоқли намояндаси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан китоб-расмли кўргазма очилди.

Кўргазмада буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаётидан, унинг илм-маърифат йўлидаги жонбозликларидан гувоҳлик берувчи далиллар, хотиралар ва унинг қаламига мансуб асарлар ўрин олган.

1875 йили Самарқанд шаҳрида муфтий оиласида дунёга келган Маҳмудхўжа Беҳбудий адабиёт, тарих фанлари қатори сиёсатшунослик билан ҳам жиддий шуғулланади. Рўзнома ва ойномалардан жаҳонда содир бўлаётган сиёсий воқеалар билан яқиндан танишиб боради. У Маккага бориш мақсадида араб тилини ўрганишга киришиб, ислом тарихи ва назарияси билан шуғуллана бошлайди.

Беҳбудий дунёқараши шаклланишида ўша давр воқеаларининг ва инқилобий ҳаракатларнинг таъсири катта бўлган. 1912-1913 йилларда Беҳбудий Самарқандда «Самарқанд» рўзномаси, «Ойна» жаридаси чиқишида жонбозлик кўрсатади, 1914 йилда Туркия, Мисрга бориб, у ердан муҳим китоблар, ўқув қўлланмалари келтиради, янги усулдаги мактаб дастури устида ишлашга киришади. Бироқ у турли тўсиқларга учраб, «жадидчилик» раҳнамоси деб эълон қилинади. Шунга қарамай, буюк маърифатпарварларнинг таълимотини қўллаб-қувватлаб, ўз ўлкасида ҳам шундай ишларни амалга оширишга киришади. Кўп ўтмай маърифатпарвар сифатида ўз халқи ҳурматига киради. У бир қатор жаҳон тилларини билган юксак маданият соҳиби бўлиши билан бирга, умуминсоний маданятнинг толмас тарғиботчиси ҳам бўлган.

Миллий драматургия ва саҳна санъатининг шаклланиши, янгича илғор ҳамда серкўлам публицистиканинг вужудга келиши унинг номи билан боғлиқ. Беҳбудий адиб сифатида ўзининг «Падаркуш» драмасини яратган.

Бундан ташқари, Беҳбудий ўзбек ва тожик тилларида икки юздан ортиқ мақола ва асарлар яратган. «Мунтаҳаби жуғрофияи умумий» (1903 йил, «Қисқача умумий жуғрофия»), «Китобул атфол» (1904 йил, «Болалар учун китоб») шулар жумласидан.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда тарвуз пишди

Қашқадарё вилоятида тарвуз пишиб етилди ва Қозоғистонга экспорти бошланди. Бу ҳақда «Божхона.уз» ёзмоқда. Деҳқонлар далага уруғ қадаш фурсатини кутиб ўтирмасдан, ...

Нуруллоҳ муҳаммад рауфхон тоштурмага олиб кетилган

Ҳозиргина ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг фарзанди Файзуллахон отасининг “воҳимали қилиб” Тоштурмага олиб кетишгани ҳақида ижтимоий тармоқ орқали билдирди.  Унда ...

Хитойда сўнгги 40 йилда 375 миллионта янги иш ўрни очилган

Хитойда ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати юритила бошланган 1978 йилдан бери 375 миллиондан зиёд янги иш ўрни очилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги мамлакат давлат статистика ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400