Бозор ва унинг тузилиши

Бозор тушунчаси. Бозорнинг ташкил топиш шарт-шароитлари, асосий белгилари ва вазифалари.

Бозор тушунчаси ўзининг келиб чиқиши бўйича нихоятда қадимий характердаги тарихий тушунча бўлиб, унинг негизида ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, унинг натижасида ижтимоий меҳнат тақсимотининг амалга ошуви, чуқурлашуви мулкчилик муносабатларининг келиб чиқиши ҳамда такомиллашиб бориши ётади. Айрибош қилишнинг тарихий ривожланиб бориши натижасида товар пул муносабатларининг такомиллашиб бориши ва бозорнинг вужудга келиши сабаб бўлди.

marketБозор тушунчаси турли олимлар томонидан хилма-хил талқин қилинади. Жумладан, бир гуруҳ олимлар томонидан «Бозор – бу товар ишлаб чиқариш ва муомала қонунлари асосида ташкил этилган айрибошлаш, яъни товар айрибошлаш муносабатларининг йиғиндисидир», деб таъкидланса, бошқа бир гуруҳ иқтисодчи олимлар: «Бозор – бу сотувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги ўзаро ҳаракат механизми, яъни талаб ва таклиф муносабатдир» деб таъкидлайдилар.
Демак, ҳар қандай бозор асосида аввало товар ишлаб чиқариш, яъни ишлаб чиқариш жараёни ва у билан боғлик бўлган муносабатлар англанади, шунингдек товарларни айрибошлаш муносабатлари, сотувчи ва харидор ўтрасидаги эркин олди- сотди муносабатлари гавдаланади, қолаверса унда барча товарлар ва хизматлар пул воситасида айрибош қилинади. Булардан шундай хулоса қилиш мумкинки, бозорнинг ташкил топиши шарт-шароитларига асосан ижтимоий меҳнат тақсимоти, унинг асосида мулкичиликнинг пайдо бўлиши ва айрибош қилишнинг мунтазам характерида қарор топишини кўрсатишимиз мумкин.

Ҳар қандай тўла қонли бозор узининг моҳиятига кўра қуйидаги асосий белгиларга эгадир:
1. Бозорда иштирок этувчи барча субъектларининг мустақиллиги, уларнинг бозорга эркин кира олиши ва ўзлари хохлаган даражада иштирок эта олиши, яъни бозорнинг ҳар бир субъекти тўла иқтисодий эркин бўлиши лозим. Ҳар қандай таъзйиқ ёки ноиқтисодий муносабатлар бозор учун ёт бўлиши лозим.
2. Бозорда иштирок қилувчи ҳар қандай субъектлари тенг ҳуқуқли бўлиши лозим. Бунда давлат мулки, хиссадорлик, хусусий, қўшма корхоналар мулки бўлишидан қатъий назар, барча товар ишлаб чиқарувчилар бозорда тенг бўлишлари шарт. Бозорда маълум бир мулк шаклининг, иккинчи мулк шаклига нисбатан имтиёзли бўлиши рад этилади.
3. Бозорнинг барча субъектлари ўзаро эркин рақобат олиб бора олиши. Бунда рақобатнинг ҳар қандай ноқонуний турлари, шакллари ва усуллари қулланилмаслиги лозим.
4. Барча товарлар ва хизматларга баҳолар эркин ўрнатилиши, яъни бозорнинг ўзи бундай баҳоларни шакллантириши лозим.
5. Бозорнинг асосий белгиларидан яна бири шуки, унда ҳар бир субъект юқори маъсулиятни доимо ва ҳар вақт сезиб туради. Эркин рақобат хар бир бозор қатнушувчисининг ўз қўлидаги товарларни сотишдан, ишлаб чиқаришдан, маълум товар пул муносабатлари олиб боришдан юқори самара олишга мажбур қилади. Агарда бундай бўла олмаган тақдирда у тез орада бозор ўз мавқейини юқотади ҳамда бошқалар томонидан сиқиб чиқарилади. Шунинг учун у доимо ўзида кучли маъсулиятни сезиб турган холда бозорда иштирок этади.
Юқорида қайд қилинган бозор белгиларининг қайси бирига амал қилинмаса ёки бузилса, бозорнинг моҳияти ҳам бузилган бўлади.

Бозор узининг мохиятига кўра бир қанча вазифаларни бажаради:
1. Бозор рақобат механизми орқали барча ресурсларни, яъни хохишига мос ҳолда тақсимлайди;
2. Ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчини ўзаро боғлайди. Улар бир-бирларини бозор орқали бозорда топадилар;
3. Ишлаб чиқариш хажмини ҳамда тузилишини бозордаги баҳо орқали талабга нисбатан мувофиклаштирилади;
4. Бозор зарар хисобига ишлаётган ва рақобатга дош беролмаган корхоналарни йўк қилиб, ишлаб чиқарувчиларни филтрация қилади ва иқтисодиётни соғломлаштиради.
5. Бозор истеъмолчининг эҳтиёжларини ўз даромадларига мос келадиган ҳолда тузилишини ва миқдорини танлашга мажбур этади.
6. Бозор эркин рақобатни ривожлантириш асосида монополияга қарши кураш вазифасини бажаради.
7. Бозор баҳолари орқали иқтисодий ахборотни намоён этиб, бозордаги товарларнинг нархлари, миқдори, сифати ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари истеъмолчи учун фойдали жихатлари хақида маълумот беради.

Умуман бозор узининг турли механизмлар оркали ишлаб чиқаришнинг ва шу асосида жамият моддий ва маънавий турмуш даражасини тезрок усиб боришини таминлайди.

Бозорнинг иқтисодий моҳияти бўйича субъектлари ва объектлари бўйича ҳамда географик жойлашуви бўйича тузилиши

Бозорлар ўзининг турли жихатларига кўра ҳар хил бозор турларига ва турлича тузилишга эга бўлади.
Аввало бозор ўзининг иқтисодий моҳиятига, яъни амал қилиш хусусиятга кура уч турга бўлинади:
1. Ёввойи (асов стихияли) бозор;
2. Тартибли бошқариладиган бозор;
3. Эркин (маданийлашган) бозор.

Ёввойи бозорда бозор механизмлари хали тўла шаклланмаган товар пул муносабатлари бузилган ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ҳам, бозор белгилари ҳам тўла шаклланмаган бўлади. Натижада, ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги мутаносибликлар бузилиб, инфляция даражаси ўта юқори даражада амал қила бошлайди. Биз юқорида айтиб ўтган ёввойи (асов) бозордаги барча иқтисодий муносабатлар стихияли тарзда содир бўлади.
Тартибли турида эса бозорлар давлат томонидан қатъий назорат остига олинган унда ишлаб чиқаришни хажми, таркиби, истеъмолчиларнинг талаби баҳолар асосан давлат томонидан қатъий режа асосида ташкил этилган бўлади. Кимнинг қандай маҳсулот ва қанча ишлаб чиқариши, кимга сотиши ва қандай баҳода сотиши асосан аввалдан белгиланган бўлади. Ҳар қандай манфаатлар давлат манфаатига буйсундирилган бўлади. Бошқариладиган бозорда эса давлатнинг иқтисодиётга аралашуви мавжуд бўлиб, иқтисодиётни солиқлар тизими ва бюджет асосда бошқаради. Бундай бозорда давлат бозор иқтисодиётини ташкил қилиш учун ҳуқуқий қонун-қоидаларини ишлаб чиқади, монополияга қарши кураш ва тадбир чораларини қўллайди. ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади, аҳолини социал химоялаш чораларини амалга оширади.
Эркин (маданийлашган) бозорда, бозор механизмлари талаб, таклиф, рақобат ва баҳоларнинг либераллашувига амал килади. Давлатнинг бозорга аралашуви қисман камаяди ва аралаш иқтисодиёт олиб борилади.
Давлат асосан биз юқорида айтган иқтисодиётини ташкил қилиш учун ҳуқуқий қонун-қоидаларини ишлаб чиқади, монополияга қарши кураш тадбир-чораларини қўллайди, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади ва аҳолини социал тарзда химоялаш чораларини амалга оширади.

Бозор ўзининг географик тузилиши бўйича 3 турга бўлинади:
1. Маҳаллий бозор – бу ҳар бир шаҳар, қишлоқ ва гузарлардаги бозорлар.
2. Миллий бозор – бу маълум бир ҳудудда жойлашган, ўзининг фуқаролари учунгина эмас, балки қўшни мамлакатлар фуқаролари келиб савдо қиладиган бозорлар.
3. Жахон бозори – бу маълум бир жахоннинг ривожланган давлатларида ташкил этилган бўлиб, товарларнинг, андозалар ва шартномалар асосида амалга оширадиган бозор.

Бозорнинг объект жиҳатидан турлари қуйидагилардир:
1. Ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол товарлари бозори;
2. Хизмат кўрсатиш бозори;
3. Меҳнат бозори;
4. Молия бозори;
5. Интеллектуал бозор ва хоказолар.

Шарқона бозор хусусиятлари. Ўзбекистонда миллий бозор

Қадимдан Шарқ мамлакатларида бозорни шарқона хусусиятлари алоҳида аҳамият касб этган. Бундай бозорларнинг асосий хусусияти уларнинг ижтимоий сохага йўналтирилганлигидан, ҳар бир мамлакатнинг манфаатларига, шарт-шароитлари ва миллий хусусиятларига мос келишидир.

Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзининг мустақил ривожланиш йўлида ана шундай шарқона бозорни шакллантиришга ҳаракат қилмокда. Бу йўл Ўзбекистон халқининг турмушини, ҳуқуқларини ва эркинлакларини кафолатлаши, миллий анъаналари ва маданиятининг қайта тикланишини ҳар бир инсоннинг шахс сифатида маънавий ва аҳлоқий томондан камол топишини таъминлаши лозим.

Республикамиз учун замонавий социал йўналтирилган бозорни характерловчи бир қатор асосий белгилари мавжуд. Булар биринчидан, аввало Республикада алоҳида демографик вазиятнинг, яъни аҳолининг табиий ўсиши бир қанча юқоридир. Сўнгги ўн йилларда Республика аҳолиси ўрта хисобда 2,5 % га кўпайиб бормоқда. Бу иқтисодий суратини юқори даражада таъминлашга, иш билан бандлик муаммоларини тез ва юқори савияда хал қилишга алоҳида талаблар қўяди.

Иккинчидан аҳоли жон бошига тушадиган даромад бўйича Ўзбекистон ўртача даражадан паст хисобига мамлакатлар қаторига киради. Учинчидан, аҳоли таркибида болалар ва ўсмирларнинг кўплигидир. Ўзбекистондаги аҳолининг яримидан кўпроғи болалар, ўқувчи ёшлар, нафақахўрлардир. Улар эса ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламидан иборат. Ундан ташқари, аҳолининг анъанавий ўз яшаш жойларига ўта боғликлиги ҳам меҳнат бозорининг шаклланишига катта таъсир этади. Шунингдек, аҳолининг ҳаётий қадриятлари, оилавий турмуш муносабатлари нормалари, ҳамда меҳнат кўникмаларига халқнинг ўта маъсулиятли бўлиши ва нихоят ислом омили аҳолининг турмуш тарзига, руҳиятига, маънавий- ахлокий қадриятларига чуқур ўрнашганлигидир. Бу хусиятларнинг мавжудлиги Ўзбекистонда ижтимоий кафолатни таъминловчи демократик давлатни қарор топтиришни тақазо этади.
Бундай демократик давлат мамлакатда бозор иқтисодиётига ўтишда чуқур иқтисодий ислоҳотларни амалга оширувчи унинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиши лозим. Айниқса, Ўзбекистонда бозор ислоҳотини амалга оширишда даставвал аграр ислоҳотлардан бошлаши лозимлигини алохида таъкидлаш мумкин. Шунки мамлакатда иқтисодиёт асосан аграр мазмунда, аҳолининг кўпчилиги қишлоқ хўжалигида банд, иқтисодий ўсиш кўп жиҳатдан дехқончиликнинг аҳволига боғлиқ. Шунинг учун ҳам аграр соҳанинг устиворлиги ислоҳотни шу ердан бошлашни талаб этади. Шунга биноан Республикамизда аграр ислоҳотлар асосан 3 йўналишда амалга оширилиши лозим:
1. Дехқонларга индивидуал хўжалик юритиш учун қўшимча ер бериш, бу ердан ёрдамчи томорқа хўжалиги ташкил қилади ва у бозордаги талабга қараб маҳсулот етказиб туради.
2. Қишлоқ хўжалигини фермерлаштириш, давлат ва жамоа хўжалиги ҳисобидан фермер хўжаликларини ташкил этиш.
3. Сақланиб қолган давлат ва жамоа хўжаликларини вайрон этмасдан уларни бозор муносабатларига фаол тортиш орқали ривожлантириш, яъни уларга кўпроқ иқтисодий эркинлик бериш. Давлат буюртмаси ва харид нархларини сақлаган холда хўжаликларга ўз маҳсулотларининг бир қисмини келишилган нархлар билан сотишга рухсат бериш лозим.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400