Онлайн савдо билан шуғулланувчи Alibaba.com компанияси ўз мижозлари сонини 2 миллиардга етказмоқчи, деб хабар беради The Financial Times нашри.
Бу ҳақда компания раҳбари Жек Ма Давосда бўлиб ўтган иқтисодий форумда маълум қилган.
Унинг сўзларига қараганда, кейинги ўн йил мобайнида компания савдо ҳажмини бир неча баробарга кўпайтирмоқчи. Айни пайтда компаниянинг йиллик фойдаси 13 млрд АҚШ долларига тенг деб баҳоланмоқда.
Айни пайтда Alibaba 300 млн нафар мижозга эга бўлиб, уларнинг барчаси Хитой ҳудудида жойлашган. Энди компания фаолият доирасини кенгайтиришни, яқин келажакда бутун дунё миқёсида савдо олиб боришни режалаштирмоқда.