Виртуал Сайлов Комиссияси ташкил этилди

Виртуал Сайлов Комиссияси ташкил этилди

Дунё ҳамжамияти, Оммавий Ахборот Воситалари, Ўзбекистон Фуқаролик Жамияти ташкилотлари – Сиёсий Партиялар, Халқ Ҳаракатлари, Инсон Ҳуқуқлари ташкилотлари, Давлат ва Нодавлат ташкилотлари ҳамда барча Ўзбекистонликлар диққатига!

Ўзбекистон Фуқаролик жамиятининг хориждаги фаоллари, давлат ва сиёсат арбоблари, мухолифат лидерларининг Ўзбекистон Республикасида 2015 йилнинг 29 март, якшанба кунга мўлжалланган Президентлик сайловида ўз номзодларини қўйиши ва иштирок этиши учун айни дамда имконият, сиёсий майдон мутлақо мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат мустақиллиги йилларида адолатли, шаффоф, эркин демократик сайловлар бўлмаганлигини инобатга олиб, хориждаги бир қатор фуқаролик жамияти вакиллари – мухолиф партиялар фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилар, мустақил журналистлар жорий йилнинг 20, 22, 24 январь кунлари Европада, интерактив тарзда йиғилишлар ўтказдилар.

Ушбу йиғилишлар натижасида фаоллар бир овоздан Виртуал Президентлик Сайловини ўтказишга ва бунинг учун Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) ташкил этишга қарор қилдилар.

ВСКнинг таркиби, раҳбарияти йиғилиш томонидан кўпчилик овоз билан сайланди. (Қарор ва махсус Маълумот қуйида берилади).

Виртуал Сайлов Комиссияси 2015 йилнинг 25 январидан расмий тарзда ўз ишини бошлади ва шу кундан эътиборан ВСКнинг расмий веб-саҳифаси ишга туширилди. (Қаранг: http://www.saylov2015.wordpress.com).

26 январь, душанба куни ВСКнинг саҳифасида ВСКнинг расмий Баёноти эълон қилинади.

Виртуал Президентлик Сайловида иштирок этадиган номзодлар рўйхати, уларнинг таржимаи ҳоли, сурати, дастурлари каби бир қатор ҳужжатлар ВСК Матбуот Хизмати томонидан яқин кунлар ичида эълон қилинади.

Вертуал сайловда сайловчиларнинг овоз бериши махсус электрон ҳисоблагич орқали ҳисобланади.

Сайловчиларнинг овоз бериш муддати 2015 йилнинг 1 мартидан 29 мартигача давом этади.

Сайлов натижалари матбуотда эълон қилинади.

Виртуал Сайлов Комиссияси ва Виртуал Президентлик Сайлови тўғрисидаги бошқа маълумотлар билан навбатдаги хабарларимизда танишишингиз мумкин.

Виртуал Президентлик Сайловида иштирок этинг ва овоз беринг, қадрли ватандошлар!

Виртуал Сайлов Комиссияси
Матбуот Хизмати

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400