Зулфия ҳақида сайт яратилади

ZulfiyaЎзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлашга тайёргарлик ва шоира ижодига бағишланган махсус веб-сайтни такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда шоира ҳаёти ва ижодига бағишланган Zulfiyaxonim.uz сайтини яратишда турли ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди. Ушбу сайтда шоиранинг ҳаёт ва ижод йўли, унинг сиймоси акс этган сурат ва ҳайкалтарошлик намуналари, фотоальбомлар, аудио ва видеофайллар, рассомларнинг Зулфия китобларига ишлаган иллюстрациялари, қардош халқлар адибларининг шоирага бағишланган асарлари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг фаолияти ифода этилган маълумотларни ўқувчиларга тақдим этиш режалаштирилган, деб хабар беради ЎзА.

Шунингдек, айни пайтда шоиранинг “Сайланма” асарлари, “Зулфия замондошлари хотирасида” китоби ва бошқа асарлар нашрга тайёрланмоқда.

Зулфиянинг серқирра фаолияти ва адабий меросини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Саодат” журнали қошида махсус ижодий мактаб ташкил этилди. Ўзбекистондаги қатор театрларда шоиранинг “Хотирам синиқлари” достони асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 43-қисм

43 Биродарлар, Москвадан одам келибди. Шляпаси бор эмиш! Шляпали одам раён катталарини йиғибди. Кал каттани ўртага олибди. Ана шунда масала ойдин бўлибди. Ойдин бўлишича, ...

Қаршилаш

9. ҚАРШИЛАШ Бу кунги кутилмаган тун Ҳасанали отани гангиткан, унинг кекса кўзлари уйқу билан тамом чаплашиб олған эдилар. Ул бу хабарни эртага эрталаб қайси йўсун билан бекка ...

Тошканд қамалда

15. ТОШКАНД ҚАМАЛДА Бу кун Тошканд қамалининг элли биринчи куни. Совуқ бир оз юмшаб тушкан, қуёш очиқ ҳавода ҳаракат этмакда эди. Ерлар эриб, ҳамма ёқ шилт-пилт лой, қўрғон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400