Термиз яна немис аскарлари ихтиёрида қолади

Термиз яна немис аскарлари ихтиёрида қолади

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг Германия томони Термиздаги авиабаза ижарасини узайтирганини тасдиқлади.

Маълумки, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб хавфсизликка кўмаклашувчи Халқаро кучлар (ISAF) Афғонистондаги ўз миссиясини расман якунлаган. Унинг ўрнига НАТО “Қатъий қўллаб-қувватлаш” миссиясини бошламоқда. Ушбу миссия доирасида 40та давлатдан 12,5 минг нафар ҳарбий хизматчи Афғонистон хавфсизлик кучларини  тайёрлаш ва уларга консультация бериш билан шуғулланади.

Миссияда қатнашиш учун Германия томонидан тахминан 850 нафар ҳарбий хизматчи ажаратилади. Миссияни амалга ошириш давомида Бундесвер Термиздаги авиабазадан  фойдаланади. Бу тўғрисидаги келишув 2014 йилнинг 1 сентябрь куни Тошкентда имзоланган.

Масаланинг қизиқ тарафи шундаки, Президент Ислом Каримов эса ўз чиқишларида Ўзбекистон ҳудудида ҳеч бир хорижий ҳарбий кучларга ўрин берилмаслигини бот бот такрорлаб келади.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400