Сайлов саросимаси: Ўзбекистонда ИШИД терактлари иддао қилинди

Сайлов саросимаси: Ўзбекистонда ИШИД терактлари иддао қилинди

Ўзбекистон раҳбарияти “Ироқ Шом Ислом давлати”ни мамлакат чегараларига яқинлаштирмаслик учун барча чораларни кўрмоқда. 12news.uz’нинг хабар беришича, январь ойида Ўзбекистон ҳукумати мамлакат чегараларини мустаҳкамлаш бўйича қатор чораларни кўрди, деб ёзади kun.uz.

“2014 йили қўлга олинган “ИШИД” аъзоларининг Ўзбекистондаги фаолияти фақат оғдиришдан иборат бўлмагани кўрсатувчи асосли тахминлар бор”, – деди Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати зобити, таҳлилчи Алишер Ҳамдамов.

Ҳамдамовнинг қайд этишича, қўлга олинган “ИШИД” аъзолари 2015 йил баҳорида Ўзбекистон ҳудудида терактлар уюштиришни режалаштиришган эди, шу сабабли ҳам чегараларни қўриқлаш бўйича ишлар кучайтирилмоқда.

“Бизда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ва бошқа экстремистик гуруҳлар Ўзбекистондаги вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар бор, бироқ бунинг олдини олиш учун барча чоралар кўрилмоқда”, – деди Миллий хавфсизлик хизмати ходими Давлатбек Ҳошимов.

Маълумки, Ўзбекистон президентлигига сайлов арафасида турли террористик акциялар ёки шу каби қўрқитиш усуллари ишга солиниб келгани сир эмас. Бу сафар ҳам ҳукумат айни усуллардан фойдаланиши тахмин этилган эди ва бу тахминлар амалга ошмоқда.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400