Астанада ўзбеклар TOYOTA учун ўз фарзандини сотмоқчи

babe-for-saleҚозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўзларининг янги туғилган фарзандларини Toyota Camry автомобилига алмаштиришга уринган эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда NewTimes.kz хабар берди.

Аёлнинг ёши 25 да, эркак эса 29 ёшдалиги аниқланган. Уларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистонда туғилган. 3,8 килограм оғирликдаги соғлом ўғил бола 27 январь куни туғилган. 29 январь куни бола эвазига олинган автомобиль учун ишонч гувоҳномаси нотариус орқали расмийлаштирилгач, эр-хотин қўлга олинган.

Ҳозирда чақалоқ шифохонада сақланмоқда. Қўлга олинганлар эса вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб борилган. Полициянинг аниқлик киритишича, аёл ишсиз бўлган, эркак эса Остонадаги корхоналардан бирида ишлаган. Ушбу ҳолат юзасидан «Вояга етмаганларни сотиш» бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чирчиқда “ўлмас полк” ўтказилди

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда "Ўлмас полк" акцияси ташкил этилиши ҳақида тарқалаётган хабарларга раддия билан жавоб берганди. Унда мазкур маълумотлар ...

Ислом каримовнинг бош тансоқчиси бўлган ахат носиров янги лавозимга тайинланди

Ислом Каримовнинг собиқ бош тансоқчиси сифатида бир неча йиллар давомида фаолият юритган Ахат Носиров Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш маркази раҳбари этиб ...

Уйчи тумани ҳокими муҳаммадаюбхўжа апақов мактаб ходимларини пахтага боришга мажбурламоқчи бўлган

Уйчи тумани ҳокими туман халқ таълими бўлими мудиридан мактаблардан бир нафардан мавсумий ишчиларни Тошкент вилоятига пахта теримига юборишни талаб қилган. Бу ҳақда «Turon24” ...