Ўз.ЛДП Қарори устидан Конституциявий судга шикоят

Ўзбекистон фуқаролари Конституциявий Суд Раисидан ЎзЛДПнинг бўлажак президент сайловига Ислом Каримовнинг номзодини кўрсатиш ҳақидаги қарорининг Конституцияга мос эмаслиги тўғрисида хулоса беришини сўради

***

Ўз.Р. Бош Прокурори Р.Қодировга
нусхалари: Ўз.Р. Олий Мажлис Сенатининг Раиси Н. Йўлдошевга
Ўз.Р. Конституциявий Судининг Раисига
Ўз.Р. Марказий Сайлов Ҳайъатининг Раисига
“Альянс” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ташкилоти аъзолари номидан

Ш И К О Я Т

(Ўз.ЛДП нинг ғайриконституциявий Қарорига)

Ўз.Р.Конституциясининг 121-моддасига асосан қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг хуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш мақсадида Сизларга қуйидагиларни маълум қиламиз:

1. Муҳтарам Президентимиз И.Каримов уч маротаба Президент бўлиб сайланиб, уч маротаба Президент лавозимида ўз ваколатини ўтаб бўлдилар.

2. Шунга қарамай, Ўз.Р.ЛДП навбатдаги Президент сайловига амалдаги Президент И.Каримовнинг номзодини тўртинчи маротаба кўрсатиб, Қарор қабул қилибди. Ўз.Р.Конституциясининг 90-моддасида: “Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деб ёзилганлиги учун Ўз.Р.ЛДП нинг мазкур Қарори Ўз.Р.Конституцияси талабларига зиддир ва сўзсиз бекор қилиниши лозим.

Юқоридагиларга ва Конституциянинг 90 моддасига асосан Ўз.Р.ЛДП нинг мазкур Қарорини бекор қилишингизни сўраймиз.

3. Ўз.Р. Конституциявий судининг Раисига мурожаат қилиб, Ўз.Р.ЛДП нинг бўлажак Президент сайловига тўртинчи маротаба амалдаги Президент И.Каримовнинг номзодини кўрсатиш ҳақидаги Қарорини Конституцияга мос эмаслиги тўғрисида Хулоса беришингизни сўраймиз.

4. Ўз.Р. Марказий Сайлов хайъатининг Раисига мурожаат қилиб, бўлажак Президент сайловида амалдаги Президент И.Каримовни Президент лавозимига номзодлар рўйхатига киритишни Ўз.Р.Конституциявий суди бизнинг Шикоятимизни кўриб чиқиб, Ўз.Р.ЛДПнинг мазкур Қарорини Ўз.Р. Конституцияси талабларига мос эмаслиги тўғрисида Хулоса чиқаргунича ва Ўз.Р. Бош Прокурори хамда Ўз.Р. Олий Мажлис Сенатининг Раиси бизнинг Шикоятимиз юзасидан тегишли Қарорлар қабул қилгунича тўхтатиб туришингизни сўраймиз.

“А л ь я н с” ИХТ аъзолари номидан: Е.Урлаева, Ш.Рустамов
Мустақил журналист: М.Эшонқулова

uzlidep-shikoyat

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими?

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов — замонамиз қаҳрамони. Унинг юртимиз олдидаги «хизмати» беқиёски, ҳатто тўрт дона маккажўхорини ҳам бюджетга тушишига ғамхўрлик қилади, ...

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас

..Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи ...

Ақш ўзбекистонга вазирлик ва давлат компаниялари харажатлари ҳамда қарзларини шаффофлаштиришни тавсия қилди

АҚШ давлат департаменти фискаль шаффофликка бағишланган йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон шаффофлик учун минимал талабларни бажармаётган 67 та давлатлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400