“Каримов истеъфо берсин” (Қозоғистон Мусулмонлар Иттифоқи)

telibekovҚозоғистондаги “Мусулмонлар Иттифоқи” ташкилоти Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга мурожаатнома йўллаб, уни худбин бўлмасликка ва истеъфо беришга чақирди.

“Ўзбекистон Қозоғистоннинг ён қўшниси. Шубҳасиз, ушбу давлатда бўладиган ҳар қандай сиёсий ҳодисалар Қозоғистонга ҳам таъсир этмасдан қолмайди. Бугунги кунда терроризм муаммоларининг чигаллашуви ёки халқаро экстремистик ташкилотларнинг фаоллашуви ортидан Каримовнинг ўлими минтақада вазиятни издан чиқариб юбориши мумкин. Шу сабабдан, яъни сиёсий барқарорликни сақлаш мақсадида Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовга бу мактуб юборилди”, – деди “Мусулмонлар Иттифоқи” раҳбари Мурат Телибеков Би-би-си радиоси билан суҳбатда.

Аввалроқ хориждаги ўзбек мухолифат нашрларида 77 ёшли Ислом Каримовнинг соғлиги яна ёмонлашганига оид хабарлар пайдо бўлган эди. “Мусулмонлар Иттифоқи” Каримовнинг соғлиғи борасида “чуқур хавотирда” эканлигини билдириб, зудлик билан “ҳукуматни топшириш” масаласида чоралар кўриш кераклигини айтган.

“Ушбу ҳолатда, айнан Ўзбекистондан мамлакат президенти оғир ҳолатда ётибди, деган хабар чиқяпти. Агар президент Назарбоев, Алиев ёки Туркманистон ҳамда Тожикистон президентларидан бири мана шундай оғир ҳолатда, деган хабар чиққанида биз ўз муносабатимизни билдирар эдик. Афсуски, бу раҳбарлар кўп муддатлик бошқарувга мойиллик одатидан жабр чекмоқда. Уларнинг сўнгги ҳаёт кунлари қандайдир хавотир ва тартибсизликларга олиб келиши мумкин. Мамлакатнинг бошқарувчисиз қолиб кетиши вазиятни издан чиқариб юбориш эҳтимоли бор”, – дея изоҳлайди Телибеков.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400