Ўзбекистонга хориждан дрон олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистонга хориждан дрон олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистонда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан 22 январь куни тасдиқланган, февралдан кучга кирган ҳужжатнинг асосий янгилиги – Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхатига “учувчисиз учиш аппаратлари” (дронлар) банди қўшилгани бўлди.

Йўловчи божхона декларацияси 16 ёшга тўлган шахслар томонидан Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон божхона чегарасини ҳар гал кесиб ўтганда (одатда, аэропортлар ва темирйўл вокзалларида) тўлдирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан 26 ноябрда имзоланган (ва фақат рус тилида эълон қилинган) “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан, 2015 йил 1 январдан Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Деновдан дардлар: ўқитувчи ердан чиққанми? (видео)

  Биз устоз-мураббийларни турфа сўзлар билан мақташга одатланганмиз. Шарафли касб деймиз, қалбимиз меъморлари деймиз, сиз доимо ардоқдасиз, дея мавриди келганда кўкларга ...

“ҳомийликка мажбурлаб, 7,5 миллион сўм сўрашмоқда”

  "Мана бугунги Бухоро нефтегазинспекциясининг аҳволи: Вилоят ҳокимлигининг кўрсатмасига асосан, газ қуядиган шаҳобчаларни ҳомийлик қилишга мажбурлашмоқда. Метан газ ...

Францияда вазир бюджет ҳисобидан дабдабали кеча уюштиргани учун ишдан кетди

Франциянинг экология вазири Франсуа де Рюжи давлат ҳисобидан шоҳона кечки овқат уюштиргани можароларидан сўнг учун ишдан кетди. «Дарё»нинг ёзишича, у мамлакат бош вазири ...