Туркманистонда давлат харажатлари камайтирилади

Туркманистонда давлат харажатлари камайтирилади

Табиий газ экспорти ҳажми камайгани сабабли, Туркманистон ҳукумати давлат харажатларини камайтиришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Туркманистон иқтисодий ривожланиши вазирлигидаги манбага асосланиб, 12news.uz хабар берган.

Манбанинг таъкидлашича, жорий йилда Туркманистон газининг йирик хорижий харидори сотиб оладиган одатдаги 10 млрд кубометр газни 4 млрд кубометргача камайтирмоқда.

Газ экспортидан келадиган даромаднинг камайиб кетиши сабабли куни-кеча Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат харажатларининг умуммиллий даражада камайтирилишини эълон қилди ҳамда амалдорларга бу йилда қурилиши режалаштирилган давлат объектлари рўйхатини бошқатдан кўриб чиқишни буюрди, деб хабар берган “Олтин аср” телеканали.

Маълумот учун, «Газпром» компанияси бошқарув раиси ўринбосари Александр Медведев Туркманистондан олинадиган газ ҳажми 10 млрд кубометрдан 4 млрд кубометргача камайтирилганини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбек модели»миз ўзини оқладими? йўқ, оқламаслиги аввал бошдан маълум бўлган экан

Таниқли иқтисодчи, молиявий эксперт Юлий Юсупов ҳам Kommersant.uz сайтидаэълон қилинган ўзининг «Ўзбек иқтисодий модели: асотирлар ва ҳақиқат»мақоласида яқин ўтмишда ...

Эйфория даври тугаяптими?

Тадбиркор ва молиячи Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон иқтисодиётида юз бераётган айрим трендларнинг бир нечтасини санаб ўтибди. Ўзимиздан қўшимча қилиб 11-трендни — мамлакатдан ...

Ўзбекистонда евро курси 10354,03 сўм доллар эса 9433,34 сўм бўлди 

Марказий банк 8 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400