“Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилмагани маъқул” (Эксперт)

burnashevАгар чегаралар очилса, Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан Қозоғистон билан рақобат қила олмайди. Сиёсатшунос Рустам Бурнашев ана шундай фикр билдирди.

Эксперт Ўзбекистондаги вазият оммавий ахборот воситаларида айтилаётганидан барқарорроқ эканини таъкидлади. У Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕИИ) қўшилиш истиқболига тўхталар экан, президент Ислом Каримовнинг бир неча йил аввал турлича иқтисодиётларни бир-бирига аралаштирмаслик кераклиги ҳақида айтган гапини эслатди. Сиёсатшуноснинг айтишича, Қозоғистонда молиявий сектор кучли, Ўзбекистон иқтисодиёти эса саноатга таянади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон учун ЕИИга қўшилишдан фойда йўқ, ягона иқтисодий маконда ўзбек тадбиркорлари қозоқ олигархлари билан рақобат қила олмайди, қозоғистонликлар аста-секинлик билан Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш қувватларини сотиб олиб қўяди.

Ўзбекистон иқтисодиёти ёпиқлиги билан ажралиб туради, дейди Рустам Бурнашев ва унинг фикрича, мазкур мамлакатнинг кучли томони ҳам ана шунда. Масалан, жаҳон иқтисодий инқирозлари Ўзбекистонга камроқ таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий ўсиш Қозоғистондаги каби яққол кўзга ташланмаса-да, у ердаги вазият барқарорлиги билан фарқ қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«лукойл» ўзбекистонда газ қазиб олишни кўпайтирди  

«Лукойл» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш ҳажми 2018 йилда 33,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йил билан таққослаганда 16 фоизга кўп. Бу ҳақда компания сайтига ...

Озарбайжоннинг эски манати инфляция бўлганида масхара бўлганми?

Озарбайжон манати ҳам 90-йилларда ва 2000-йиллар бошида кичикроқ инфляцияни бошдан кечирган. Ўшанда 10 минг ва минг номиналли банкноталар чиқарилган. Одамлар “минг”, “ўн ...

Абдимухтор  эргашев молия вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Абдимухтор Эргашевич Эргашев молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400