Morgan Stanley тергов ишлари тугатилиши учун АҚШга 2,6 млрд тўлайди

Morgan-StanleyАмериканинг Morgan Stanley банки АҚШ Адлия вазирлиги билан қимматли қоғозларни сотиш борасидаги тергов ишларини тугатиши учун 2,6 миллиард доллар миқдорида маблағ тўлашга келишди.

 Банк баёнотига кўра, тўланадиган 2,6 миллиард доллар банкнинг ипотека кредити борасидаги баъзи эътирозларини тўғрилашга йўналтирилади. Шунинг учун ушбу келишув ҳозирча тўлиқ тугамагани, у бекор қилиниши ҳам мумкинлиги ҳақида Ассошиэйтед Пресс хабар бермоқда.

Агентликнинг маълум қилишича, Morgan Stanley мамлакат хукумати билан ипотека қимматли қоғозлари борасида инвесторларга нотўғри маълумотлар етказгани учун компенсация тўлаш борасида келишувга эришган сўнгги энг йирик банклардан ҳисобланади.

2013 йилда молиявий инқироз юзага келишида айбланган Америка йирик банкларидан JPMorgan Chase давлат фойдасига 13 миллиард доллар тўлаган. 2014 йилда ҳудди шундай келишув Bank of America билан 16,7 миллиард долларга тузилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги иккала шакар заводи ҳам банкротлик ёқасига келиб қолди

Ўтган йилнинг ноябрида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган Хоразм ва Тошкент вилоятидаги шакар заводлари бутунлай ёпилиши мумкин. Ишчиларини ўз ҳисобидан 2 ойлик таътилга ...

Ақш ва хитой савдо музокаралари октябрь ойида бошланaди

АҚШ ва Хитой октябрь ойида Вашингтонда савдо музокараларини тиклашга келишиб олдилар. Мамлакатлар бир йилдан ортиқ вақтдан бери савдо можароларида. Бу ҳақида "Таржумон.уз" ...

Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди

Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (829-сон, 30.09.2019 й.) қабул қилинди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400