Баҳодир Чориев – Ўзбекнинг илк Либерали!

Баҳодир Чориев – Ўзбекнинг илк Либерали!

Ҳурматли миллатдошлар!

Ўзбекистонда 26 йилдан бери ҳукм суриб келаётган диктатор Каримов Коммунистик тоталитар тарбиянинг махсули бўлиб, мана 26 йилдан бери қуруқ ваъдалар беришдан бошка нарсага ўтмаяпти. 31 миллионлик халққа бақрайиб қараб, уялмасдан, эришган ютуқлардан гапиргани-ку, жуда ортиқча!

Ҳар қандай мамлакат иқтисодий равнақининг асосий кўрсаткичлари, бу мамлакатда бир йил мобайнида ишлаб чиқарилган ялпи миллий махсулот (ЯММ), ишсизлик даражаси ва инфляция даражаси ҳисобланади. Ўзбекистондаги 31 миллион аҳолининг 6-7 миллиони мардикорлар армияси бўлгандан кейин, ишсизлик даражасини тасаввур қилаверинг. ЯММ 48 миллиард АҚШ доллари, инфляция амалда 50-60%. Шуми Каримовнинг эришган ютуқлари?

Собик Иттифоқ давридан мерос бўлган коррупциянинг тугатилиши ўрнига тотал даражага чиққанлиги-чи? Буям Каримовнинг эришган ютуғими? Ёки Ўзбекистоннинг 447,000 кв.км майдонини улкан турмага айланганими ёки Орол денгизининг тамоми-ла қуриб битганими ёки бўлмаса Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизи 21 асрда оддий коммунал хизматлар (электр энергияси, табиий газ, санузел, ичимлик суви)дан мосуво бўлиб қолганими? Маориф соҳасидаги коррупция, саводсизликми? Қайси бир ютуқлар ҳақида гапиришингни ҳам билмайсан. Ўзбекистонда коррупция билан тўқнашиш, бола туғилиши билан туғруқхонадаёқ бошланади. «Бир ит», ўғри муттаҳам, порахўр врачу, тиббиёт ҳамшираси-ю санитаркасини жазолашни ўйламайди-ям!

Буларни ҳаммамиз биламиз, лекин ҳаммамиз тишни тишга қўйиб чидаймиз. Ҳамма жой, соҳа ўзига хос мафия! Ҳуқуқсизлик авжига чиққан. Кимки амалдор бўлса ёки пулдор бўлса, унга яшил чироқ!

Биз шунақа Мустақил давлат қурамиз деб орзу қилганмидик?

26 йилдан бери, Собиқ Совет Иттифоқидан қолган илмий-техник моддий потенциал, мавжуд инфраструктурадан оқилона фойдаланиб, Ўзбекистонни том маънода эркин бозор, либерал иқтисодли мамлакатга айлантириш ўрнига, на коммунистик, на социалистик, ва на капиталистик, балки бутунлай «бетайин», яъни Ўзбекистонни ҳар соҳада таназзул ва деградация сари тортди. Каримов даврида, шундай коррупция тизими яратилдики, буни ҳақиқий «Ўзбек модели» деб атасак, адашмаймиз. Ва тўғриси ҳам шундай бўлади. Ушбу «Ўзбек модели» шундай аниқ ишлайдики, бунинг олдида соат миллари ҳам холва бўлиб қолади.
Каримов, давлатни халқдан жуда узоқлаштириб, халқни баррикаданинг нариги томонига улоқтириб ташлади. Ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари сонини кескин ошириб, текинхўр соҳаларига сиз билан бизнинг солиқлардан тушадиган бюджет пулининг катта қисмини ўша «текинхўр» соҳаларига сарфлади.

Кейинги йилларда, гуёки халқнинг моддий фаровонлиги ошгандай «МИРАЖ» ҳолати кузатилди. Буни, аҳолининг маълум қисми GM автомобилларини сотиб олишлари, уйлар қурилиши ва албатта ўзбекка теккан бедаво касал «ортиқча чираниш тўйлар» ва ўз навбатида ушбу тўйлар ўтказиладиган «ТЎЙХОНА»ларнинг кўпайганлигидир. Лекин, ортиқча маст бўлмайлик, бу Галлюцинация! Чунки, Россиянинг Украинага нисбатан агрессив сиёсати натижасидаги Ғарб санкциялари ўз ишини қилади ва мевасини албатта беради.
Мамлакатимизда “Мираж” ҳолатини юзага келтирган меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистоннинг қора иқтисодиётига оқиб келадиган йилига 6-7 млрд. доллар «инвестиция»нинг тўхташи аниқ бўлиб қолди. Аҳвол бизда жуда оғир! Ўзбекистон катта хавф хатар олдида турибди. Бу хавфдан бизни фақат ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий либерализм қутқара олади. Лекин, либерализм деганда, биз 90-йиллардаги Россиядагидек криминал ҳолат эмас, либерал конунларнинг сўзсиз устунлиги таъминоти деб тушунишимиз керак. Либерал жамиятла хуқуқ тартибот жуда аниқ ва пухта ишлайди.

Бунинг ечими бор албатта! Ечим шундан иборатки, Ўзбекистон Республикасига янги ёш РЕФОРМАТОР керак!

Ушбу реформатор, Ўзбекистонимизни ушбу бошбошдоқликдан қутқара оладиган, мухолифат ичида ва Ўзбекистонда ягона «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хасанович Чориевдир!

Фақат ушбу инсонгина Ўзбекистонни дардига тўғри диагноз қўя олди. Давосини ҳам у киши билади. Давоси бутун дунёнинг мамлакатларида ижобий натижа берган либерал режимдир!

Ҳурматли ўқувчи! Мен сизларни ўз ичимиздан чиққан, ўзбек миллати тарихида либерал қадриятларни Ўзбекистонда жорий қилишга бел боғлаган ўғлон чиққанлиги билан табриклайман! Ҳа табриклайман, зеро Ўзбекистонда либерал жамиятни вужудга келтиришнинг тарихий имконияти пайдо бўлмоқда!

Аммо «Бирдамлик»ни Ўзбекистондаги ЎзЛиДеПга ҳам, Россиядаги ЛДПРга ҳам ўхшатманг. “Бирдамлик”ни Буюк Британиядаги либераллар партияси ёки АҚШнинг демократик партиясига ўхшатиш тўғрироқ бўлади! Шахсан мен Баходир Чориевни, Ўзбекистоннинг бўлажак Президенти деб атаган бўлардим, ёки Грузияга улкан демократик ўзгаришларни олиб келган Саакашвилига ўхшатгим келади.

Азизлар, Виртуал сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баходир Хасанович Чориев номзодини қўллаб қувватлашингизни ва Баходир Чориев учун овоз беришингизни сўрайман. Биринчи навбатда мен ўзим Баҳодир Чориев учун, Ўзбекистоннинг фаровон келажаги учун овоз бераман!

Махмуд Алиев
«Бирдамлик» Халк Демократик Ҳаракати аъзоси, Ўзбекистон.

***

Изоҳ: Либерализм (франс.libéralisme)— одамларнинг ўзини, хатти-ҳаракатларини, мулкини бошқаришда эркин деган нуқтаи назарга асосланган фалсафий, иқтисодий ва сиёсий дунёқараш. 19-аср ва 20-аср бошларида либерализмнинг фуқаролик жамияти, шахс ҳуқуклари ва эркинликлари, ҳуқуқий давлат, демократик сиёсий муассасалар, хусусий тадбиркорлик ва тижорат эркинлигига оид асосий қоидалари шаклланган. Ҳозирда либерализм ғояларига кўра, эркин бозор механизми самарали иқтисодий фаолият юритиш, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни тартибга солиб туриш учун энг қулай шарт-шароит яратади; айни чоғда бозор ва рақобатчилик нормал шароитда ривожланиши учун бу соҳага давлатнинг мунтазам равишда аралашуви зарур. 20-аср охирида либерализм, консерватизм ва социал-демократия ғоялари бир-бирига яқинлашди. (Википедия)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бирдамлик” тарафдори бўлган қонуншунос дилсора фозилова нега иккиюзламачига айланди?

ДИЛСОРА ФОЗИЛОВА Куни кеча қонуншунослик фанлари кандидати Дилсора Фозилова ижтимоий тармоқлардан бирида "Бугунги Ўзбекистон ва Баҳодир Чориев" деб номланган мақола эълон ...

Баҳодир чориев: сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ

18.05.2017 09:21 msk Фарғона   Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета ...

“бирдамлик”нинг фахрий аъзоси ботир норбоев оламдан ўтди

Профессор Ботир Норбоев фақат адабиётшунос олим эмас, профессионал сиёсатчи, довюрак мухолифат вакили ҳам эди. Ботир ака Ўзбекистон ҳали ўз мустақиллигини қўлга киритмаган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400