Тожик мухолифатчиси Умарали Қувватов Истанбулда отиб кетилди

Тожик мухолифатчиси Умарали Қувватов Истанбулда отиб кетилди

Тожикистонлик мухолифатчи, “24 гуруҳи” етакчиси Умарали Қувватов Туркиянинг Истанбул шаҳрида амалга оширилган суиқасд қурбони бўлди.

Турк оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, суиқасд 5 март куни кечқурун, соат ўн яримларда Истанбулнинг Фотиҳ мавзесида содир бўлган. Умарали Қувватов уйида Сулаймон исмли меҳмони билан овқатланганидан сўнг ташқарига чиққан. Улар кўчада кетаётган маҳал орқадан келган номаълум шахс Қувватовнинг бошига бир марта ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Ушбу ҳодисадан сўнг Сулаймон исмли шахснинг ғойиб бўлгани айтилмоқда. Тожикистон Туркиядан Умарали Қувватовни топширишни талаб қилиб келаётган эди. Мулохифатчи 2014 йид декабрида миграция тартибини бузгани учун турк полицияси томонидан ушланган ва кейинроқ қўйиб юборилган.

Бир пайтлар Тожикистон президенти оиласига яқин бўлган Қувватов ватанида иқтисодий жиноятларда айбланиб келган. У асос солган “24 гуруҳи” эса ўтган йилнинг октябрида Тодикистон Олий суди томонидан экстремистик ташкилот деб эълон қилинди.

47 ёшли Умарали Қувватов 2013 йилдан бери Туркияда яшаб келаётган эди. Турк полицияси унинг қотилини қидирмоқда.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400