Тошкент марказидаги бутиклар яна ёпилди

Тошкент марказидаги бутиклар яна ёпилди

Тошкентда 8 март арафасида жаҳоннинг таниқли брэндлари маҳсулотлари билан савдо қилувчи бутиклар яна ёпилган.

Шаҳар марказидаги Mango, Geox, S.Oliver, New millennium каби дўконларнинг ёпилгани ва бўшаб қолган витриналари акс этган фотосуратлар 6 март куни Fаcebook фойдаланувчилари тарафидан Интернетга жойланди.

Эслатиш жоиз, Гулнора Каримовага алоқадор экани айтилаётган бу дўконлар икки йил аввал Ўзбекистон Божхона қўмитаси қошидаги Контрабандага қарши кураш бошқармаси ва МХХ терговчилари тарафидан муҳрланган эди.

“New Millennium”, “New Millennium Kids”, “New Millennium Sport”, “Levi’s”, “Geox”, “S.Oliver”, “Adventure”, “Mango”, “Levis”, “Benetton”, “Antonio Moratto”, “Chicco” каби 14 дўконда кирим қилинмаган катта суммадаги валюта Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси текширувчилари тарафидан мусодара қилинганди.

Бироқ, орадан бир ой ҳам ўтмай бу дўконлар фаолиятини қайта бошлаганди.

Бу сафар дўконларнинг нима сабабдан ёпилгани маълум эмас.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2019 йилнинг олти ойида ўзбекистондан 6,2 млн киши чет элга кетгани маълум бўлди

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари сони 3,6 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,7 %га ...

Янги korzinka.uz да эски усуллар

Маҳалламизда, Қӯйлиқ мавзеси қоқ марказида "Корзинка.уз" супермаркети очилди. Эрталабдан карнай-сурнай садоси янгради. Супермаркет ичи ва ташқариси оломан билан лиқ тӯла. Ҳар ...

Самарқандда volkswagen машиналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва Volkswagen AG”концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма ...