Атамбаев: “Қирғизистон – инвесторлар учун мутлақо ишончли мамлакат”

atambaev11 март куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Босния ва Герцеговина, Дания, Кипр Республикаси, Бруней, Фижи, Уммон, Индонезия, Чехия ва Аргентинанинг янги тайинлнган фавқулодда ва мухтор элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Алмазбек Атамбаев элчиларни янги фаолият бошлаётгани билан табриклаб, Қирғизистон ўзаро манфаатли ҳамкорлик, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

“Бизнинг мамлакатда хорижий инвесторларни жалб этиш ва улар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли имкониятлар ва шароитлар мавжуд”. – деди у.

Шунингдек, президент Қирғизистон инвесторлар учун мутлақо ишончли эканини, бу ерда инвесторларни қўллаб-қувватлаш учун тегишли қонунлар қабул қилинганини айтди.

Қирғизистон раҳбари дипломатик миссиялар раҳбарларига муваффақият тилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига 553 млн доллар ажратилади

2020 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида объектни 553 млн доллар модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг президент Шавкат ...

Ўзбекистон: ўзгаришлар иллюзияси ва инвесторлар учун хатарлар – фарғона вилояти мисолида

Аарон Бергман Суратда – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Ўзбекистонда илоҳотлар бошланди”, - дея мамлакат оммавий ахборот воситалари жар солмоқда, уларга Россия матбуоти ...

Ўзбекистон 46 млн ақш долларига булунғур сув омборини қуради

Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари бўйича бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди (412-, 413-, 415-сон, 17.05.2019 й.).  Бу ҳақда Адлия ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400