Ўзбекистонда энергия соҳасига оид дастур ва “йўл харитаси” қабул қилинади

uzbekenergoЎзбекистон Иқтисодиёт вазирлигида 2015-2019 йилларда иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада энергия сарфини камайтириш, замонавий тежамкор технологияларни жорий этиш дастури ва унга кўра “йўл харитаси” тасдиқланиши мўлжалланмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Бунда, энг аввало, тизимда ишлаб чиқарувчи қувватлар буғ-газ қурилмаларини жорий қилган ҳолда модернизация қилиниб, техник аудит натижаларига кўра, жисмонан эскирган ускуналар янгисига – тежамлисига алмаштирилади. Шу боис янги лойиҳаларда ана шундай талабларга жавоб берадиган технологик ечимлардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришда хизматлар ҳажмини ошириш билан бирга, маҳсулот учун сарфланаётган шартли ёқилғи миқдорини камайтириш, асосий қувватлар ва ёрдамчи хўжаликларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда шаҳарсозлик ва қурилиш меъёрларига ўзгартиш киритиш кўзда тутилган.

– Ишлаб чиқариш ҳажмларини оширмасдан, яъни энергия ҳосил қилиш учун сарфланаётган ёқилғи ҳажмлари доирасида қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш имконини берадиган инвестиция лойиҳалари доимий эътиборда, – дейди “Ўзбекэнерго” компанияси энергетикани ривожлантириш истиқболлари бошқармаси бошлиғи Равшан Ортиқов. – Мавжуд иссиқлик электр станцияларида бир киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун шартли ёқилғининг солиштирма сарфи замонавий энергия манбаларникидан камида 120 граммдан кўпроқдир. Мисол учун, икки йил олдин Навоий иссиқлик электр станциясида жорий этилган замонавий технологиялар эвазига компания 300 миллион куб метр табиий газни иқтисод қилишга эришди. Тежалган иқтисодий маблағлар тежамкор технологияларни соҳага жалб этишда қўл келади.

Худди шундай турдаги энергия манбалари Тошкент, Толимаржон, Тахиатош ва бошқа бир қатор иссиқлик электр станцияларида жорий этилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ҳудудларида “хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш учун хитой 1 миллиард доллар ажратади

Шу йилнинг 24 сентябрь куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул ...

Ўзбекистон электр энергияси етишмовчилиги туфайли ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда

Электр энергияси етказиб беришдаги муаммолар туфайли Ўзбекистон иқтисодиёти ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Осиё ...

Қозоғистон марказий осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц, Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эгалиги хақида баёнот берди. Уильям ...