Туркманистонда 1 июлдан митинг ва намойишларга рухсат берилади

demonstrationТуркманистонда йиғилишлар, митинглар, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

Қайд этилишича, мазкур қонун фуқароларнинг йиғилишлар, митинглар, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказишга конституцион ҳуқуқини таъминлаш, бундай тадбирдлар чоғида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Оммавий тадбир ташкилотчиси тадбирдан энг эрта 15 кун олдин, энг кеч 10 кун олдин маҳаллий ижроия ҳокимияти органини бундан хабардор қилиши лозим.

Қонунга биноан, митинг иштирокчилари юзларини беркитмаслиги, ниқоб ва шахсни аниқлашни қийинлаштирувчи бошқа ашёлардан фойдаланмаслиги, қурол ва қурол ўрнида фойдаланиш мумкин бўлган буюмларни олиб келмаслиги лозим.

Оммавий тадбирларни энг эрта соат 7да бошлашга рухсат берилади ва кечи билан соат 22да тугаши керак.

Қонун 2015 йилнинг 1 июлидан кучга киради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон илк сунъий йўлдошини учирди

Американинг Флорида штатидаги Канаверал космодромидан Falcon 9 ракетаси биринчи туркман сунъий йўлдоши ТуркменАлем 52.0Ени (TurkmenSat-1) фазога олиб чиққан. Ракета сешанба ...

Назарбоев бешинчи муддатга сайланди

Қозоғистонда жорий мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев бешинчи муддатга мамлакат президенти этиб сайланди. Расмий натижаларга кўра, 26 апрель кунги сайловда Назарбоев 97,7 ...

Тожикистонда  “дирижёрли оркестр”га ўхшаш сайловлар ўтди

Тожикистонда 1 март куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакат сайлов комиссиясидан маълум қилишларча, сайловда сайловчиларнинг 81,4 фоизи иштирок этган. Тожикистон ...