Путин эски патентлар муддатини узайтирувчи қонунни имзолади

PutinРоссия президенти Владимир Путин 8 март куни “эски”, яъни меҳнат муҳожирларига 2014 йилда берилган патентларнинг амал қилиш муддатини чўзишга имконият берувчи №56-ФЗ федерал қонунини имзолади, дея хабар беради президент матбуот хизмати.

Қонунга мувофиқ, 2014 йилда уч юз мингдан зиёд патент тарқатган Россия Федерацияси субъектининг раҳбари Федерал миграция хизматига (ФМС) мурожаат қилиб, 2014 йилда берилган патентларнинг амал қилиш муддатини уларга пул тўланган даврга қадар, аммо меҳнат муҳожирининг қўлига берилган кунидан бошлаб 12 ойдан ошмаган вақтгача узайтириб беришни сўраш ҳуқуқига эга бўлади.

Олдинроқ 2014 йилда бунақа патентлардан 800 мингтасини тарқатган Москва расмийлари мазкур қонун Россия президенти томонидан имзоланиши биланоқ шунақа рухсатномани олиш учун ФМСга мурожаат қилишга тайёрлигини билдирганди.

Афтидан, кўп сонли чет эллик фуқаролар энди ташвишланмай, бутун Москва учун ягона меҳнат муҳожирларига ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларни ёзиб берадиган Миграция марказини ишғол қилишдан тўхтасалар ҳам бўлаверадиганга ўхшаяпти. 2014-йилда патент олган чет эллик фуқаро энди ойига 4000 рублдан тўлаши ва шу билан ФМСга ёки Миграция марказига бормаслиги мумкин бўлиб қоляпти. Шундай қилиб, патентни ҳужжат берилган кундан бошлаб 12 ойгача чўзиш мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Очиқ мулоқот: аҳволинг қандай, ёш фермер?!

Ёшларнинг барча қатламини қамраб олиш Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бирламчи вазифасига айланган. Жойларда фермер хўжаликларини бошқараётган ёш вакилларимиз ҳам борки, улар ...

3 ойда 900 минг ўзбек чет элга ишлаш учун чиқиб кетди

2019 йил январь-март ойларида 1,6 млн киши Ўзбекистон Республикасига келган. Ушбу рақам 2018 йил январь-март ойларига нисбатан 1,5 мартага ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика ...

Ўзбекистонда янги автомашина сотиб олганлар 3% ли йиғимни тўламайдиган бўлди

UzAuto Motors Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400