ЕИ Ўзбекистонни ҳуқуқ фаолларини ҳам афв этишга чақирди

Human-rightsЕвропа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини қамоқдаги инсон ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ҳамда фуқаролик жамияти фаолларини ҳам афв этишга чақирган.

– Ўзбекистондаги ЕИ делегацияси ҳамда Иттифоққа аъзо мамлакатларнинг Тошкентдаги элчихоналари яқинда махбусларнинг озод этилганини назарга олган холда ҳар йили эълон қилинадиган амнистия қамоқда қолаётган бошқа фуқароларга ҳам қўлланилишига умид қилмоқда, – дейилади ЕИ делегацияси баёнотида.

Ўзбекистонда ўтган йил декабрида эълон қилинган амнистияга мувофиқ мамлакат қамоқхоналаридаги 3135 нафар маҳбус озодликка чиқарилгани ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси аввалроқ маълум қилганди.

Сўнгги амнистия туфайли озод қилинганлар сони 2013 йилдаги амнистияга қараганда 202 нафарга камдир.

Озодликка чиққанлар орасида диний мотивлар билан қамалган махбуслар ҳам бор эди.

Айни пайтда қамоқда сақланаётганига 20 йилдан ошган айрим маҳбусларга амнистия ҳамон қўлланилмаяпти. Уларга дастлаб 5-10 йиллик қамоқ жазоси берилган бўлса, бу муддат тугагач, янги жазо муддатлари қўшилишда давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? эрк ёви (ii)

(Давоми.) О, мен бундан қанчалар лаззат туйдим!  Босқинчига қарши бир–бирига қўл чўзмаган, миллий ғурурдан масуво хонларни лаънатладим!                                       ...

Қаршида икки «дамас» автомобили тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Қарши туманида икки «Дамас» автомобили иштирокида аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда “Ҳордиқ.уз” ёзмоқда. Ҳодиса эрталабки соат 8:00 лар атрофида Қарши туманидаги ...

Тошкентда 2017 йилнинг 11 ойи давомида қарийб 925 мингта йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди

2017 йил 1 январдан 1 декабрь кунига қадар 924 736 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, шундан 270 143 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар ҳисобланади. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400