Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб чўғланма лампаларни ишлаб чиқариш. 2016 йилнинг 1 январидан эса қуввати 40 Втдан кўп бўлган чўғланма лапалардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин.
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат хизматлари интерактив сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган энергетик тежамкорлик билан боғлиқ президент қарори лойиҳасида мана шундай чора назарда тутилади.
Қарор лойиҳасида энергия тежамкорлиги йўналишидаги устивор чора-тадбирлар, углеводородлардан унумли фойдаланиш, электр энергиясини кўп истеъмол қиладиган ускуналар ва асбоблардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда уларни босқичма-босқич кам энергия талаб қиладиганларига алмаштириш режаси белгилаб берилган.