КХШТ раҳбари Бордюжа Ўзбекистон ва Туркманистондан нолиди

bordujaКоллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Бош котиби Николай Бордюжа Ўзбекистон ва Туркманистон ташкилотнинг терроризмга қарши курашда ҳамкорлик ҳақидаги таклифига жавоб бермаётганини айтди, дея хабар беради Vласть.Kz.

Бордюжа 17 март куни Москвада қозоғистонлик журналистлар билан учрашган.

“Таассуфки, бугунги кунда Ўзбекистонв а Туркманистоннинг тегишли идоралари билан иш алоқаларимиз деярли йўқ. Ваҳоланки, ҳамкорлик бўйича таклифни бир неча бор билдирдик, билдириб келяпмиз. Гап суверенитетдан воз кечишни исташ, КХШТга аъо бўлиш ҳақида кетмаяпти. Биз умумий таҳдид қаршисида махсус хизматлар ҳаракатини бирлаштириш тўғрисида гапиряпмиз”, – деди Бордюжа минтақа хавфсизлигига таҳдидлар ҳақида тўхталар экан. У “Толибон” ва “Исломий давлат”нинг Марказий Осиёга суқилиб кириш истаги борлиги ҳақида маълумотлар келаётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, КХШТга Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо. Ўзбекистон ташкилотни 2012 йилда тарк этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Исломий радикализмга ҳисса қўшаётган режимлар

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи (The International Crisis Group) Марказий Осиё давлатлари Исломий Давлат жангариларидан келаётган таҳдид ва минтақада “радикализмнинг ...

Туркманистонда 1 июлдан митинг ва намойишларга рухсат берилади

Туркманистонда йиғилишлар, митинглар, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Қайд этилишича, мазкур қонун фуқароларнинг йиғилишлар, ...

2015 йилда «марказий осиё баҳори» бўлиши мумкин – «коммерсантъ»

Россиянинг «Коммерсантъ» нашри 2015 йилда нималар кутаётгани борасида бир қатор экспертлар билан суҳбат ўтказган. Собиқ БМТ вакили Сержио Дуартенинг фикрича, Украина инқирози ...