Қирғизистондаги “Лола инқилоби”га 10 йил тўлди

kg-2005

Қирғизистонда президент Аскар Акаевнинг истеъфоси билан якунланган “Лола инқилоби”га 10 йил тўлди.

2005 йилнинг бошларида ўтказилган парламент сайлови натижаларидан норози мухолифат Қирғизистон бўйлаб намойишларни бошлаган ва 24 март куни Бишкекнинг “Ала-Тоо” майдонига ҳукумат истеъфосини талаб қилиб 30 минг чоғли одам тўпланган эди.

Алал-оқибат президент Аскар Акаев Россияга қочиб кетди, унинг ўрнини эса мухолифат етакчиси Қурбанбек Бакиев эгаллади. Аммо беш йил кейин – 2010 йилнинг апрелида Бакиев ҳам ҳокимиятдан ағдарилди ва у ҳам Акаев сингари мамлакатни тарк этди.

Биринчи инқилоб деярли қон тўкилишларисиз ўтган бўлса, иккинчисида 87 киши ўлдирилди, 300дан ортиқ киши жароҳат олди.

Бугун Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида “2005 ва 2010 йиллардаги халқ инқилоблари: сабаблари ва сабоқлар” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Айни пайтда Европа мамлакатлари бўйлаб сафар қилаётган президент Алмазбек Атамбаев конференция қатнашчиларига мурожаат йўллади.

Алмазбек Атамбаев 2005 йил 24 март кунги инқилоб Аскар Акаевнинг нотўғри сиёсати оқибатида юз берганин таъкидлаб, уни 15 йил ичида мамлакат иқтисодиётини таназзулга учратиш ва халқни қашшоқликка туширганликда, миллий бойликларнинг талон қилинишига йўл қўйиб берганликда айблади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон илк сунъий йўлдошини учирди

Американинг Флорида штатидаги Канаверал космодромидан Falcon 9 ракетаси биринчи туркман сунъий йўлдоши ТуркменАлем 52.0Ени (TurkmenSat-1) фазога олиб чиққан. Ракета сешанба ...

“ўзбекистон евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилмагани маъқул” (эксперт)

Агар чегаралар очилса, Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан Қозоғистон билан рақобат қила олмайди. Сиёсатшунос Рустам Бурнашев ана шундай фикр билдирди. Эксперт Ўзбекистондаги ...

Мдҳ раҳбарлари октябрда остонада йиғилади

МДҲнинг навбатдаги саммити жорий йилнинг октябрида Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтиши ҳақида РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълумотига асосланиб Interfax хабар ...