Ўзбекистонда 2015 йилга мўлжалланган кам қувватли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича 3,7 мингдан ортиқ лойиҳадан иборат ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.
Мазкур дастурлар доирасида жами 1,7 трлн. сўмдан ортиқ инвестициялар (хусусан, қарийб 715 млрд. сўм банк кредитлари) жалб қилиниши, лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 2,3 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 39 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.
Қўмита маълумотига қараганда, жорий йилнинг январь-февраль ойларида дастурлардаги лойиҳаларга жами 334,6 млрд. сўмлик инвестициялар жалб қилинган ва 280,6 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.