“Сайлов – 2015” нинг якуний натижаси: Ғолиб – Баҳодир Чориев!

ВСКнинг 30.03.2015 й.даги қарорига кўра, 22 мартда ВСКнинг сайловчилар овоз бериши учун мўлжалланган махсус Ҳисоблагич дастурига хакерлик ҳужуми бўлганлиги ва шундан кейин ўтган давр ичида мазкур Ҳисоблагич қайта тикланмаганлиги сабабли, ВСК 22 мартдаги сайлов натижасини Ўзбекистон Республикаси Президентлик виртуал сайловининг сўнгги, якуний натижаси сифатида қабул қилди.

saylov2015

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Чориев, виртуал сайловда иштирок этган ҳақиқий 2.173 (икки минг бир юз етмиш уч) овозларнинг 18,22 % билан 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Президентлик виртуал сайловининг ғолиби деб топилди.

ВСКнинг сайлов жараёни аввалдан режаланган 29 мартгача етиб бормаганлиги ва ВСКнинг иш фаолиятига бир неча марта турли кўринишдаги хакерлик ҳужумлари бўлганлиги сабабли сайлов жараёнига зарба бўлганлигидан ВСК чуқур таассуф билдиради.

22 мартдаги сўнгги натижа билан юқорида танишишингиз мумкин.

Виртуал Сайлов Комиссияси сайловда иштирок этган барча номзодларга ва сайловчиларга ҳамда ВСК фаолиятга яқиндан ёрдам берган барча-барчага чексиз миннатдорчилик билдиради!

Виртуал Сайлов Комиссияси
30 март, 2015 йил
Париж, Франция

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли юртдошлар! Қадрли сафдошлар! Мана, 2018 йил ҳам тарихга айланмоқда. Саноқли дақиқалардан кейин сайёрамизга 2019 йил кириб келади. Ўтаётган йилимизни сарҳисоб ...

Қўлланма-1

  “БИРДАМЛИК” ҲАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРИЛТОЙИ ОЛДИДАН!   Ҳалқ  хокимияти,инсон ҳуқуқлари заминидаги,озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи)   ...

Сурат икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!

Рости, Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовни эслаш ва унинг ёлғон-яшиқларга бурканган фаолияти ҳақида мақола ёзиш, ҳатто хаёлимга ҳам ...