Москвада меҳнат муҳожирлари учун махсус база

fms-russiaРоссия Федерал миграция хизматининг Москвадаги бўлими меҳнат муҳожирларининг қонуний фаолиятини тартибга солувчи база ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Москва шаҳар Думасининг вакили Алексей Шапошников ўзининг фейскбуки орқали маълум қилган.

Хабарда у Россия Федерал миграция хизматининг Москва бўлими раҳбари Ольга Кириллова билан шу масала бўйича учрашув ўтказилгани ҳақида ёзган.

Шапошниковнинг айтишича, айни вақтда мамлакатда қонуний меҳнат муҳожирлари ноқонуний ишлайдиганларидан 10 баробар камни ташкил қилади. У қонуний фаолият кўрсатувчи меҳнат муҳожирларининг аксар қисми пойтахт ҳудудига тўғри келишини, Москвадаги кўрсаткичлар ўтган йилдагига қараганда 2 баробарга яхшиланганини қайд этган. Москвада 812 минг нафар хорижий меҳнат муҳожирларига махсус меҳнат патентлари берилган.

Бундан ташқари, Федерал миграция хизмати Москванинг чекка ҳудудларида яшовчи ва ишловчи меҳнат муҳожирларини назорат қилишни режалаштирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“болалар шундай оғир шароитда, чанг-тўзонларда нафас олиб ўқияпти”

  "Андижон вилояти Куйганёр шаҳарчасига қаровчи Толмозор кўчаси аҳволи анча ачинарлик. Шаҳар марказий шифохонасидан ўтиб, кўприкдан тушиб бўлмайди. Ҳамм ёқ ўйдим-чуқур, ...

“мулкдор” почтасидан

                  Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига Ўзбекистон Республикаси олий судига Фарғона вилояти, Қува тумани, Баҳор ҚФЙ, Қайрағоч ...

“мамарайим 1 йил қийналиб, 7 кун аввал ўлди, ҳеч ким ёрдам бермади” (видео)

  "Мамарайим 1 йил қийналиб, 7 кун аввал ўлди, ҳеч ким ёрдам бермади" (ВИДЕО) "Мамарайим 7 кун аввал қийналиб ўлди. Ҳеч ким ёрдам бермади" 0:03:03 0:00:00/0:03:03 ▶ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400