2015 йилда Туркманистон ЯММ 9 %га ўсади

2015 йилда Туркманистон ЯММ 9 %га ўсади

Халқаро Валюта Фондининг башоратларига кўра, 2015 йилда Туркманистон ялпи миллий маҳсулоти кўрсаткичлари 9 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақдаги матбуот хабарномаси ташкилотнинг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Хабарномада таъкидланишича, 2014 йилда Туркманистоннинг ушбу кўрсаткичи 10.3 фоизни ташкил қилган бўлиб, мамлакат иқтисодиёти давлат инвестициялари ва углеводород ресурслари экспорти ҳисобига минтақавий бозордаги салбий ўзгаришларга чидамли ҳолатда эди. Жорий йилда эса давлат инвестицияларининг ҳамда экспорт ҳажмининг қисқариши оқибатида ялпи миллий маҳсулот кўрсаткичлари бироз пасаяди ва 9 фоизни ташкил этади. Шунингдек, инфляция суръати 6-6.5 фоизни ташкил қилади.

Айни пайтда, Фонд таҳлилчиларининг фикрича, кейинги йилларда экспорт ҳажми ўсиб боради ва юқори кўрсаткичлар яна тикланади, фойдали қазилмалар ва углеводород ресурслари захираси эса импортни ва қисқа муддатли қарздорликни қоплашга етарли даражада туради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий банк ўзбекистонда 100 минг сўм номиналидаги купюра чиқарилишини тасдиқламади

Марказий банк матбуот хизмати Ўзбекистонда 100 минг сўм номиналидаги купюра чиқариш бўйича қарор қабул қилинмагани, бу ҳозирча фақат баҳслар мавзуси эканлигини билдирди. Бу ...

Ўзбекистонда хориж автомобиллари импортига имтиёзлар бекор қилинмоқда

1 январдан бошлаб уларга двигател ҳажмига қараб коэффициентни ҳисоблашнинг стандарт тартиби қўлланила бошлайди, деб «Spot» ёзмоқда. Эквивалент қиймати 40 минг $ ва ундан ...

Бишкек шаҳар суди собиқ бош вазирни 13-февралгача қамоқда қолдирди

Бугун, 14-январда Бишкек шаҳар суди собиқ бош вазир Сапар Исаковни 13-февралгача қамоқда қолдириш ҳақида ўз ҳукмини эълон қилди. Бу ҳақда ҚСДПнинг матбуот ҳизмати маълум ...