Хоразмга уч ойда 30 муҳожирнинг тобути келди

Хоразмга уч ойда 30 муҳожирнинг тобути келди

2015 йилнинг  илк уч ойида Хоразм вилоятига Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ўттиздан ортиқ тобути келди.

“Нажот” инсон ҳақлари ташкилоти маълумотига кўра, муҳожирликда ўлганларнинг 16 нафари 11 март куни Қозон шаҳридаги “Адмирал” савдо марказида содир бўлган ёнғинда нобуд бўлган.

Ташкилот раҳбари Ҳ.Ёқубовнинг айтишича, Россиянинг Брянск шаҳридаги автоҳалокатда ўлган 16 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан беш нафари хоразмлик эканлиги аниқланган.

Ташкилот ўтказган мониторинг натижасида яна ўндан зиёд хоразмлик муҳожирнинг бахтсиз ҳодиса туфайли ўлгани аниқланган.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдан ташқарида меҳнат муҳожирлигида бўлган ўз фуқароларининг қанчаси ўлгани ёки қамоққа ташлангани ҳақидаги рақамларни бирор марта матбуотга очиқламаган.

Санкт-Петербургдаги “Ёшлар” ҳаракати раҳбари Махсуд Абдужабборовга кўра, Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган “Юк 200”, яъни турли нохуш ҳодиса ва касалликлардан нобуд бўлиб, юртига юборилган ўзбекистонликлар сони 2008-2010 йилларда 164 нафар бўлган бўлса¸ кейинги тўрт йил ичида 48 минг 674 кишига етган.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400