Тежамкорлик ҳаётни яна-да осонлаштиради

policeОгайо штатидаги Дейтон шаҳридан бўлган тежамкорлар Жошуа Филдс Миллберн ва Райан Никодемус йирик корпорацияда собиқ шериклар ва яқин дўстлардир. Бир неча йил муқаддам бу икки дўст яхши яшашарди: ҳар ой олти хонали сондан иборат маош олишарди, рисоладагидек уйлари, замонавий гаджетлари ва зўр машиналари бор эди. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий “Американча орзу”да яшашарди. Аммо бу узоққа чўзилмади…

“Аслида биз ўта омадсиз йигитлармиз,— дейди Жошуа ва Райан. — Балки одамлар кўз ўнгида ўта муваффақиятли одамлардек кўрингандирмиз, бироқ ҳақиқатни айтадиган бўлсак, ундай эмас. Биз омадсизлармиз”. Айрим вақтларда ҳафтасига 70–80 соатлаб ишлаш ва топганингдан кўра кўпроқ харажат қилиш, ҳаётингдаги бўшлиқни тўлдира олмайди. Шунчаки улар бизга қарздорлик, қўрқув, стресс, диққатпазлик, ёлғизлик, айбдорлик ҳисси, тала-тўп, шубҳа ва сиқилиш олиб келади. Бу ишлар биз учун унутилмас тажриба бўлди. Булардан ташқари биз шуни тушуниб етдикки, вақтингизни назорат қилмай туриб, ҳаётингизни назорат қила олмайсиз”.
Энг қиммат нарса — вақт
Ана шундай хулосалардан келиб чиқиб, Жошуа ва Райан оддий ҳаёт тарзида умр кечиришга қатъий қарор қилишди. Бир неча ойлаб интернет орқали кузатув натижасида, улар ўзларига ҳамфикрлар топиб олишди. Улар билан танишиш жараёнида дўстлар барча нарсада тежамкорлик қилиш йўлини машқ қилиб боришди. Тежамкорларнинг фикрича “доимий камайтириш” усулида биргина долзарб савол туради. “Нима муҳим?” Масалан, иккинчи салат идиши сизга керак бўлмаса, унда у сизга нимага лозим?
Дўстлар, бундан ташқари, ТВ кўриш вақтини ва уйдаги телевизорлар сонини ҳам камайтиришди. Уларнинг фикри бўйича телевидение инсондаги энг қиммат нарса — вақтнинг зое кетишига сабабчи бўларкан. Филдс ва Никодемусларнинг фикрича, батамом телевидениедан чекланиб бўлмайди. Фақатгина керакли кўрсатувларни кўриш керак холос. Телевизорни дўстлар даврасида, уларникига бориб кўрса ҳам бўлади. Кераксиз каналларни ўчириб ташласа ҳам зарар қилмайди. DVD ва видеоўйинлардан қочиш ёки телевизорни ётоқхонадан чиқариб ташлаш керак.
Буюмлар менинг ҳаётимда нечоғли аҳамиятли?
Жошуа ҳамда Райан ўз ҳаётларини енгиллаштиришлари учун етарлича маблағ ва вақт сарфлашди. Якунда улар ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, киши ҳаётини уч ҳафта ичида қайта қуриш имконини берувчи “21 кун” китобини ёзишди. У ўзида турли хил, жумладан, “Йиғиштириш базми” каби дастурларни қамраб олган бўлиб, бунда, масалан, сиз худди бошқа уйга кўчаётгандек, дўстларингиз ёрдамида ўзингизга керакли буюмларни оласиз. Қолганларини эса ташлаб юборасиз. “Тежамкор машинаси” деб номланган пункт ҳам бор бўлиб, машинангиздаги ортиқча буюмларни камайтиришга тааллуқли, “Тежамкор саломатлиги: парҳез ва машқлар” услуби эса соғлиғингизга мўлжалланган.
“Бахт бу чиройли яшаш, бутун ҳиссиёт ва ақл билан умр кечиришдир, — дейишади Жошуа ва Райан. — Ҳаёт бизни шахс сифатида вояга етишимиз учун ажойиб имкониятлар яратиб беради. Айнан комиллик бахтнинг энг юқори чўққисидир. Буюмлар эмас. Бу гаплар эски ва кўп такрорланадиган  насиҳатлардек туюлар, бироқ айни ҳақиқат. Шахс сифатида ўсмай туриб ва ўзгаларга холис кўмаклашмай туриб, биз шунчаки ҳокимиятнинг, пулнинг, шон-шуҳратнинг қулига айланиб қоламиз холос. Тежамкорлик инсонга: “Буюмлар менинг ҳаётимда нечоғли аҳамиятли?”, деган саволни беришга мажбур этади. Йўлдан ҳар хил лаш-лушларни олиб ташлаб, энг асосийларига: соғлик, муносабат, ҳиссиёт, юксалиш ва қувватни тежаш кабиларга ўрин бериш керак. Ва ҳар бир киши ўз ҳаётини маъноли қилишга ҳақлидир”.
“Биз ўзгалар ҳаётини яшаш учун туғилганимиз йўқ. Вақтимизни ва кучимизни хасадга сарфлаш нодонлик бўлади”.
Америкалик тежамкорлардан яна бири Жошуа Бекер Аризона штатининг унча катта бўлмаган Пеория шаҳрида рафиқаси ва икки нафар фарзанди билан истиқомат қилади. Бекернинг айтишича инсондаги кучли истак унинг ҳаёт маъносини тубдан ўзгартириб юборади. Буни у шахсий ҳаёти мисолида тушунтириб берди. Кунларнинг бирида Бекер қўшниси билан суҳбатлашиб турганида, қўшниси шундай дейди: “Балки сен анави лаш-лушларга эгалик қилишни бас қиларсан?”. Жошуа ўз ҳовлисига назар солиш учун қайрилиб қарайди. “Манзара ўта аянчли эди, — дейди у. — Беш ёшли ўғилчам якка ўзи ҳовлида сандироқлаб ўйнаб юрарди. Ниманидир ўзгартириш лозимлигини дарров тушундим. Буюмлар ҳаётимга енгиллик олиб кириш ўрнига, уни мураккаблаштириб ташлаганди”.
Оила кераксиз буюмларни текинга тарқатди ёки сотди ва уларнинг сонини кескин камайтириб ташлади. Бекернинг сўзига қараганда, бунинг натижасида уларда етарлича пул, вақт, эркинлик пайдо бўлган. Бунинг устига оилавий ишонч ва алоқалар мустаҳкамланган. Бу масалада бошқаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида у ҳозирда шахсий блог юрғизаяпти. Унда турли хил тавсия ва маслаҳатларни учратиш мумкин.
Таққослаштиришни бас қилинг!
Бу ерда нафақат буюмларни қисқартишиш борасида балки масъулиятлар, мақсадлар, ёмон хаёллардан қутулиш, қарзлар, овқатланиш масаласида турли хил маслаҳатлар берилган. Одатларни яхши томонга ўзгартира билиш лозимлиги таъкидланган.
Бундан ташқари, Жошуа Бекер бир қанча китоблар муаллифи ҳамдир. Уларга: “Соддалаштиринг: ҳаётингиз ва уйингиздан кераксиз нарсаларни чиқариб ташловчи 7 принцип”, “Фарзандларингиз бўлса кераксиз буюмлардан қандай қутулиш мумкин?”, талабаларга бағишланган “Камтарона яшаш” каби китобларни мисол қилиш мумкин.
Жошуанинг энг асосий маслаҳатларидан бири бу — инсон ўзини ҳеч қачон бировларга солиштирмаслик керак. “Одам табиатида таққослаш характери мавжуд”, — деб ёзади Бекер. — Аммо айрим ҳолларда бу яхшиликка олиб келмайди. Шундай экан, келинг, таққослашни бас қилайлик. Биз ўзгалар ҳаётидек яшаш учун туғилмаганмиз. Бутун вақтимиз ва кучимизни бунга сарф этмайлик. Бунинг ўрнига ўз шахсий ҳаётимизни гўзаллаштиришга қаратайлик. Чунки барчамизга айрим ҳолларда фақатгина бир марта имконият берилади”.
biznestrener.uz
Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400